Қайднома

Қидирув

Европа Лигаси: Кутилганидек, "Интер" ва "МЮ" ярим финалда

Европа Лигаси: Кутилганидек, "Интер" ва "МЮ" ярим финалда

  11.08.2020 08:07
  0
  278
Европа Лигаси: Кутилганидек,

Кутганимиздек, Италия(Милан)нинг «Интер» жамоаси «Байер» устидан қийин ғалабани қўлга киритиб, юришини давом эттирадиган бўлди.
Айтиш жоизки, бу ҳар икки жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичидан Европа Лигасига равона бўлганлар ҳисобланишади. Шундан бўлса керак, уларнинг ар иккиси ҳам Европа Лигаси ғолиблигига даъвогар жамоалар эдилар. 10 августа. Дюссельдорф. шаҳридаги "Меркур Шпиль-Арена"да ўтказилган ўйинда Ромеу Лукаку учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди ва жамоасини кейинги босқичга чиқиши учун асосий ролни ўйнади.

«Интер» 1/2 финалда «Шахтёр» – «Базель» ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.

«Манчестер Юнайтед» ҳам кутилмаганда Даниянинг «Копенгаген» устидан "оғир" ғалабага эришди. Фақатгина қўшимча бўлимларда Бруно Фернандеш томонидан киритилган тўп эвазига кейинги босқичга йўл олди.  Зотан, Кёльндаги "Райн-Энерги" стадиони ҳам Сульшер шогирдлари учун яхши "ўтирмади". Лекин, якунда ярим финалга йўл олишди.

«МЮ» яримфиналда «Севилья» – «Вулверҳэмптон» ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.

 

Европа Лигаси, 1/4 финал

Интер – Байер 2:1 (2:1)

10 август, «Меркур Шпиль-Арена»

Голлар: Барелла (15), Лукаку (21) – Ҳавертц (24).

Интер: Ҳанданович, Янг, де Врей, Бастони (Шкриньяр, 84), Д'Амброзио (Мозес, 59), Барелла, Гальярдини (Эриксен, 59), Брозович, Годин, Лукаку, Мартинес (Санчес, 64).

Байер: Градецки, Та, Тапсоба, Синкгравен, Бендер (Бельараби, 85), Ҳавертц, Паласиос (Бэйли, 59), Баумгартлингер, Демирбай, Диаби, Фолланд (Аларио, 86).

Огоҳлантиришлар: Д'Амброзио (31), Синкгравен (43), Бендер (48), Эриксен (85), Тапсоба (87).

Манчестер Юнайтед – Копенгаген 1:0 (0:0)

10 август, «Рейн Энерги Штадион»

Гол: Фернандеш (95, пенальти).

Манчестер Юнайтед: Ромеро, Байи (Линделёф, 70), Уан-Биссака, Магуайр, Уильямс, Погба, Бруну Фернандеш, Фред (Матич, 70), Марсьяль (Мактомини, 120+1), Гринвуд (Мата, 91), Рэшфорд (Лингард, 113).

Копенгаген: Юнссон, Бойлесен (Бенгтссон, 15), Нельссон, Варела (Бартолец, 105), Бьелланд, Пеп Мас (Овьедо, 58), Стаге (Мудражия, 105), Зека, Фальк (Вик, 111), Винд, Дарамю (Кауфманн, 57).

Огоҳлантиришлар: Магуайр (62), Байи (63), Кауфманн (75), Стаге (77), Зека (105+4).

1/4 финал

11.08 Вулверхэмптон (Англия) - Севилья (Испания)

11.08 Шахтер (Украина) - Базель (Швейцария)

1/2 финал

Вулверхэмптон / Севилья - Манчестер Юнайтед (Англия)

Интер (Италия) - Шахтер / Базель


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz