Қайднома

Қидирув

Олға Остон, қўрқма, Жасур!!!

Олға Остон, қўрқма, Жасур!!!

  12.08.2020 01:25
  0
  704
Олға Остон, қўрқма, Жасур!!!

Хорижда ўйнайдиган футболчиларимиз сафи кенгаётгани - айни муддао. Бу аввало, миллий жамоамизга яхши, албатта, рақобат нуқтаи назаридан.

Яна кетганлар ўрнида янги ёшларни кўриш имконияти ошади. Айниқса, Остон Ўруновнинг «Спартак» сафига қўшилганидан қувондим. Тўғри, «Спартак» олдинги «Спартак» эмас, лекин салобати бор, барибир. Яна Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби - «Локомотив» ҳам чакки эмас, ахир янги мавсумда ЕЧЛда ўйнайди. Фақат йигитларимиз ўзларини тутиб олишса, бас. Ўйлайманки, 1-2та омадли ўйин уларда дадилликни оширади. Ўз ўрнида, битта таклиф - «Спорт» ёки «УзРепорт» энди Россия чемпионати ўйинларини ҳам кўрсатишни режалаштирса, яхши бўларди. Ахир бу чемпионатда 3 нафар қоракўзимиз бор...

------------------------------------------------------

Жавлон АБДУРАҲМОНОВ (Бувайда тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz