Криштиану Роналду «Лион»га қарши баҳсда борини берди, 2та гол урди, аммо ҳаммаси у ва клуби учун ёмон тугади. Португалиялик юлдуз охирги 10 йил бадалига илк марта ЧЛ 1|4 финалига чиқолмади. «Ювентус» гарчи 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, «Лион» сафарда урилган гол эвазига кейинги раундга йўл олди. Франция клуби биринчи учрашувни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди.
Жавоб баҳси туринликлар учун жуда аламли тарзда бошланди - Мемфис Депай пенальтидан унумли фойдаланиб, мезбонларни максимал даражадаги ноқулай аҳволга туширди. Лекин Криштиану Роналду таслим бўлишни хаёлига ҳам келтирмади ва 31 дақиқадан сўнг мувозанатни тиклади. Кейин унинг ўзи узоқ масофадан кучли зарба воситасида Антони Лопешни иккинчи марта ожиз қолдирди - ўта чиройли гол. Бу Криш учун мавсумдаги 36-гол бўлди ва у «Ювентус» рекордчисига айланди. Бу борада, яъни Турин клубида 1та мавсумда энг кўп гол уриш рекорди Ференц Хирцерга тегишли эди (узоқ 1925 йили рақиблар дарвозасини 35 марта нишонга олган).
Роналду кейинги дақиқаларда қанчалик уринмасин, «Ювентус»ни чорак финалга олиб чиқадиган 3-голни уролмади. Натижада португалиялик юлдуз оғриқли мағлубиятни тан олди. Биринчидан, у охирги 10 йил ичида илк марта ЧЛ чорак финалига чиқолмади. Иккинчидан, охирги муваффақиятсизликда ҳам, унинг йўлига айнан «Лион» тўсиқ қўйганди:
*** Мавсум-2009|2010: «Лион» Роналду ва «Реал»ни четга чиқарганди - 1:0, 1:1.
*** Мавсум-2019|2020: «Лион» Роналду ва «Ювентус»ни четга чиқарди - 1:0, 1:2.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20