Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. Яна 1/8 финал (жавоб ўйинлари)ҳақида: Айрилиқ азоб, албатта!

ЕЧЛ. Яна 1/8 финал (жавоб ўйинлари)ҳақида: Айрилиқ азоб, албатта!

  12.08.2020 03:50
  0
  337
ЕЧЛ. Яна 1/8 финал (жавоб ўйинлари)ҳақида: Айрилиқ азоб, албатта!

Коронавирус юқтирган ЧЛ оғриқли хайрлашув - айрилиқ билан қайта йўлга тушди. Яъни нақ 10 мавсумдан буён чорак финалга чиқаётган Криштиану Роналду бу сафар турнир билан эртароқ хайрлашди. Эътиборли томони, «Ювентус» етакчиси «Лион»га қарши баҳсда «дубл»га эришиб, турнирдаги жами голлари сонини 130тага етказиб қўйди. Унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси ҳисобида эса 115та гол бор.

«Реал» ва Зайниддин Зиданнинг четга чиққанини ҳам оғриқли айрилиққа қиёслаш мумкин, албатта. Ахир буюк Зизу «Реал» бошқарувида ЧЛ «плей-офф» раундида илк марта омадсизликка учради. Франциялик мутахассис бунга қадар жамоа билан турнирда қаторасига 3 марта (2016-2018) ғолиб чиққанди. Иккинчи куни бўлиб ўтган ўйинларда эса, «Барселона» ва «Бавария» тахминларни оқлаб, кейинги раундга сакради. 

*** «Лион» - еврокубокларнинг «плей-офф» босқичида «Ювентус»дан устун келган Франция­нинг биринчи клуби.

*** «Ювентус» томонидан ЧЛ «плей-офф» ўйинларида урилган охирги 7та голнинг барчаси Криштиану Роналду ҳисобига ёзилди.

*** «Реал» охирги 11 йил бадалига илк марта ЧЛ «плей-офф» босқичининг ҳар икки ўйинини бой берди. Мадридликлар бундан олдин мавсум-2008|2009да «Ливерпул»га қарши кечган 1|8 финал ўйинларида шу ҳолатга тушгандилар.

*** «Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан ЧЛнинг жорий мавсумида гол билан якунланган 3та жиддий хатога йўл қўйди. Охирги 4 мавсумда майдон футболчиларидан ҳеч бири ўз жамоаси дарвозасига урилган 3та голга сабабчи бўлган эмасди.

*** «Реал» қаторасига 2-марта ЧЛдаги юришини 1|8 финалида тўхтатди. Мадридликлар ўтган мавсум «Аякс» (2:1, 1:4) олдида ожиз қолишганди.

*** Криштиану Роналду - ЧЛ «плей-офф» босқичида қаторасига 14та мавсум гол урган футболчи. У ушбу серияни «МЮ» сафида бошлаганди. Умуман, Кришнинг 130та голидан 67таси «плей-офф» ўйинларига тегишлидир.

*** «Наполи» ўз тарихида ЧЛ 1|8 финалида 3-марта ўйнаб, 3-марта омадсизликка учради. Неаполликлар бунга қадар «Челси» (2012 йил) ва «Реал» (2017 йил)га йўл бўшатишганди. Энг қизиғи, ҳар икки ҳолат якунида рақиб жамоа турнир ғолибига айланган.

*** «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ЧЛдаги 65-66-голларини нишонлаб, тўпурарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турган Рауль («Реал» ва «Шальке»да 71та гол урган)га анча яқинлашди.

*** «Барселона» ЧЛнинг уй учрашувларида 7 йилдан буён мағлубиятга учрамаяпти. Каталонияликлар 36та ўйинга етган мағлубиятсиз серия бошланишидан олдин 2013 йили «Камп Ноу»да «Бавария»га ют­қазишганди - 0:3.

*** «Барселона» ва «Бавария» турнирда жами 10 марта ғолиб чиққан (5 мартадан). 1|4 финалга чиққан қолган 6та жамоа ҳисобида бирорта «шалпангқулоқ» кубок йўқ.

*** Роберт Левандовски «Челси»га қарши 2та ўйинда «Бавария»нинг барча голида бевосита иштирок этди - «Гол } пас» тизимида 7 балл (3та гол ва 4та самарали узатма).

*** «Челси» бу мавсум 79та гол қўйиб юборди (ўртача ҳисобда 1та ўйинда 1,44та). Бу жамоанинг охирги 29 йилдаги энг ёмон кўрсаткичи. Қолаверса, Лондон клуби ЧЛ 1|8 финалида қаторасига 4-марта омадсизликка учради.

*** «Барселона» қаторасига 13-марта 1|4 финалга чиқиб, ўз  рекордини янгилади. Каталония жамоаси 1|8 финалда охирги марта 2007 йили омадсизликка учраганди.

*** «Барселона» етакчиси Лионель Месси ЧЛда қаторасига 16-йил гол уриб, Карим Бензема («Реал») ва Райан Гиггз («МЮ») кўрсаткичини такрорлади. Бу борада рекорд 17 йил давомида гол қувончини туйган Рауль («Реал»|«Шальке»)га тегишли.

*** Наполи» ЧЛда Лионель Мессидан гол қабул қилиб олган 35-клубдир. Турнир тарихида бошқа ҳеч кимга шунча кўп рақиб дарвозасига йўл топиш насиб этган эмас. Дейлик, Криштиану Роналду 33та жамоа дарвозасига гол урган.

*** Роберт Левандовски ЧЛда қаторасига 7-ўйинда гол урди. Бундай серия фақат Криштиану Роналду (2 марта) ва Эдинсон Кавани («ПСЖ»)га насиб этган. Рекорд кетма кет 9та ўйинда гол урган Рууд ван Нистелрой («МЮ»)га тегишли.

*** «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер турнирда 112-ўйинини ўтказиб, бу борада германиялик футболчилар орасида етакчи бўлиб турган Филипп Лам натижасини такрорлади.

 

7 август

ЮВЕНТУС - ЛИОН - 2:1 (1:1)

Турин. «Альянц» стадиони.

Бош ҳакам: Феликс Цвайер (Германия).

Голлар: Роналду (43-пен., 60) - Депай (12-пен.).

Ювентус: Шесни, Куадрадо (Данило, 70), де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро, Бернардески (Дибала, 71; Оливьери, 84), Бентанкур, Пьянич (Рэмзи, 60), Рабьо, Игуаин, Роналду.

Лион: Антони Лопеш, Денайер (Андерсен, 61), Марсело, Марсал, Дюбуа (Тете, 90), Какре, Бруно Гимараэс, Ауар (Тиаго Мендес, 90), Корне, Депай (Дембеле, 67), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).

Огоҳлантиришлар: Куадрадо (31), Бентанкур (44) - Ауар (19), Дюбуа (38), Депай (42), Антони Лопеш (76), Корне (79), Какре (87), Марсал (89).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Роналду (Ювентус).

Биринчи ўйин - 0:1

------------------------------------------------------------------------

МАНЧЕСТЕР СИТИ - РЕАЛ - 2:1 (1:1)

Манчестер. «Иттиҳод» стадиони.

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия).

Голлар: Стерлинг (9), Габриэль Жезус (68) - Бензема (28).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Фернандиньо, Ляпорт, Жоау Канселу, Маҳрез, де Брюйне, Родри Эрнандес (Отаменди, 89), Гюндоган, Стерлинг (Давид Сильва, 81), Фоден (Бернарду Сильва, 67), Габриэль Жезус.

Реал: Куртуа, Карвахаль (Васкес, 83), Варан, Милитао, Менди, Модрич (Вальверде, 83), Каземиро, Кроос, Родриго (Асенсио, 61), Бензема, Азар (Йович, 83).

Огоҳлантириш: Модрич (81, Р.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Уокер (Манчестер Сити).

Биринчи ўйин - 2:1

 

8 август

БАВАРИЯ - ЧЕЛСИ - 4:1 (2:1)

Мюнхен. «Альянц-Арена» стадиони.

Бош ҳакам: Овидиу Хацеган (Руминия).

Голлар: Левандовски (10-пен., 83), Перишич (24),

Толиссо (76) - Абрахам (44).

Бавария: Нойер, Киммих (Одриосола, 71), Боатенг (Зюле, 63), Алаба, Дэвис, Горецка, Алькантара (Толиссо, 70), Гнабри (Мартинес, 81), Мюллер, Перишич (Коутиньо, 64), Левандовски.

Челси: Кабальеро, Жеймс, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Хадсон-Одои, Канте, Ковачич, Маунт, Баркли, Абрахам (Жиру, 81).

Огоҳлантиришлар: Кабальеро (8), Эмерсон (43, Ч.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Левандовски (Бавария).

Биринчи ўйин - 3:0

---------------------------------------------------------------------

БАРСЕЛОНА - НАПОЛИ - 3:1 (3:1)

Барселона. «Камп Ноу» стадиони.

Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия).

Голлар: Лангле (10), Месси (23), Суарес (45}1-пен.) - Инсинье (45}5-пен.).

Барселона: тер Штеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич, Сержи Роберто, де Йонг, Месси, Суарес

(Фирпо, 90), Гризманн (Мончу, 84).

Наполи: Оспина, ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Мариу Руй, Фабиан Руис (Элмаз, 79), Демме (Лоботка, 46), Зелиньски (Лозано, 70), Кальехон (Политано, 70), Мертенс, Инсинье (Милик, 79).

Огоҳлантиришлар: Суарес (90) - Зелиньски (60).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Месси (Барселона).

Биринчи ўйин - 1:1

 

1|4 финал

12 август (чоршанба)

   00:00 Аталанта - ПСЖ

13 август (пайшанба)

   00:00 РБ Лейпциг - Атлетико

14 август (жума)

   00:00 Барселона - Бавария

15 август (шанба)

   00:00 Манчестер Сити – Лион

 

ТЎПУРАРлар:

Левандовски (Бавария) - 13та

Холанд (Боруссия Д.) - 10та

Габриэль Жезус (Манчестер Сити) - 6та...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz