Қайднома

Қидирув

Миллий термамизнинг ЖЧ-2022 саралашдаги ўйинлари қолдирилди, аммо ўртоқлик учрашувлари эмас...

Миллий термамизнинг ЖЧ-2022 саралашдаги ўйинлари қолдирилди, аммо ўртоқлик учрашувлари эмас...

  12.08.2020 12:06
  0
  311
Миллий термамизнинг  ЖЧ-2022 саралашдаги ўйинлари қолдирилди, аммо ўртоқлик учрашувлари эмас...

ОФК расмий сайти ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралаши ўйинлари кейинги йилга қолдирилганини эълон қилди. Кўплаб мамлакатларда юзага келган вазият туфайли ФИФА ва ОФК келишган ҳолда ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралаш босқичи ўйинларини 2021 йилга қолдирди.

Аслида шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида саралаш ўйинлари бўлиб ўтиши лозим эди. Учрашувларнинг янги саналари ОФК томонидан яқин орада эълон қилинади, дейилади ОФК расмий сайтида.

Олдинги тақвим қуйидагича кўриниш олган эди: 

7-тур, 8 октябрь
Фаластин - Сингапур
Саудия Арабистони - Яман

8-тур, 13 октябрь
Яман - ЎЗБЕКИСТОН
Сингапур - Саудия Арабистони

9-тур, 12 ноябрь
Саудия Арабистони - Фаластин
ЎЗБЕКИСТОН - Сингапур

10-тур, 17 ноябрь
Саудия Арабистони - ЎЗБЕКИСТОН
Фаластин - Яман

***
Бу борада терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ҳа, бу хабарни эшитдим. Менимча ОФК терма жамоа аъзолари етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмагани учун ва пандемия ортга чекинмаётгани боис шундай қарорга келди деб ўйлайман.

Сентябрь ойида Тожикистон ва Эрон билан ўртоқлик ўйинларимиз бор. Умид қиламанки бу ўйинлар бўлиб ўтади. Бундан ташқари октябрь ва ноябрь ойида ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳаракат қиламиз. Барчаси пандемия қандай давом этишига боғлиқ бўлади. Терма жамоа футболчиларини йиғиб улар билан ишлаш учун кўпроқ вақтимиз бўлади", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz