Қайднома

Қидирув

Тухель Мбаппе ва Верраттининг ҳолати ҳақида гапирди

Тухель Мбаппе ва Верраттининг ҳолати ҳақида гапирди

  12.08.2020 18:41
  0
  115
Тухель Мбаппе ва Верраттининг ҳолати ҳақида гапирди

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Аталанта»га қарши баҳс олдидан жароҳат олган футболчиларининг ҳолати ҳақида гапирди.

«Килиан Мбаппе ҳақида айтадиган бўлсам, амалиёт шу тарзда кетса ва ғайриоддий нарса юз бермаса, у ўйин қайдномасида бўлади.

Марко Верраттига келсак, кутиш ва сабр қилиш керак. У ўтган ҳафта умуман ишлай олмади, 2 кун аввал югуришни бошлади. Марко аста-секин ҳолатини тиклай бошлайди», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, «ПСЖ» – «Аталанта» ўйини бугун, 12 август куни Лиссабонда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz