Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор»: Ғиёсов Кореядан қайтди, икки футболчи «Насаф»га ўтди

«Бунёдкор»: Ғиёсов Кореядан қайтди, икки футболчи «Насаф»га ўтди

  12.08.2020 17:02
  0
  309
«Бунёдкор»:  Ғиёсов Кореядан қайтди, икки футболчи «Насаф»га ўтди

10 августдан Суперлигада трансфер ойнаси расман очилиб, клублар таркибларида ўзгаришларни амалга оширишмоқда. Хусусан, «Бунёдкор» клуби таркибида ўзгаришлар рўй берган.

«Мавсумнинг иккинчи қисмини янада ишончли ўтказишни мақсад қилган жамоамиз илк трансферни амалга оширди. Ўтган мавсумни «Бунёдкор»да ўтказиб, ишончли ўйинлари ва голлари билан жамоамизнинг муваффақиятига улкан ҳисса қўшган Хуршид Ғиёсов яна сафимизда. Йил аввалида Жанубий Кореянинг «Анянг» клуби билан шартнома имзолаб, мавсумнинг биринчи қисмини легионер сифатида ўтказган ярим ҳимоячи яна «қалдирғоч»га айланди. Футболчи билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Шунингдек, мавсум бошида сафимизга келиб қўшилган Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов билан ўзаро келишувга кўра хайрлашдик. «Бунёдкор» футбол клуби ҳар иккала ўйинчининг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади. Маълум бўлишича, ҳар иккала футболчи ҳам фаолиятини яна «Насаф»да давом эттиради», - дейилади клуб расмий сайти хабарида.

Маълумот учун, ҳуқуқий жиҳатдан «Машъал» клубига тегишли бўлган Муртазоев ва Абдураимов ўтган мавсумни ҳам ижара асосида «Насаф» сафида ўтказишганди.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz