Қайднома

Қидирув

Хитой Суперлигаси. Одил Аҳмедов жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди

Хитой Суперлигаси. Одил Аҳмедов жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди

  12.08.2020 21:27
  0
  153
Хитой Суперлигаси. Одил Аҳмедов жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди

Хитой Суперлигасининг 4-турида «Шанхай СИПГ» 12 август, чоршанба куни «Ухань Чжоэр»га қарши баҳс олиб борди. Дастлаб уханликлар Чан Ченлиннинг 25-дақиқадаги голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга майдон эгалари иккинчи бўлим сўнггида иккита гол билан жавоб қайтарди.

79-дақиқада Марко Арнаутович мувозанатни тиклаган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб Оскар шанхайликларга ғалаба келтирган тўпга муаллифлик қилди.

Мазкур баҳсда Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушиб, 90-дақиқада захирага олинди.

Ушбу ғалабадан кейин «Шанхай СИПГ»нинг очколари 10 тага етди ва мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Хитой Суперлигаси

4-тур баҳси

12 август, чоршанба

«Шанхай СИПГ» — «Ухань Чжоэр» 2:1

Голлар: 0:1 – 25 Чан Ченлин, 1:1 – 79 Арнаутович, 2:1 – 89, пенальти Оскар.

«Шанхай СИПГ»: Ян Сзюнлин, Хе Гуан, Ши Ке, Фу Хуан (Люй Венсзюн 46), Ван Шенчао, Арнаутович, Мирахметжан Музеппер (Лин Чуанъи, 72), Оскар, Одил Аҳмедов (Ян Шиюань, 90), Чен Бинбин, Рикардо Лопес.

«Ухань Чжоэр»: Дун Чунюй, Каррису, Мин Тян, Хан Пенфей, Чан Ченлин (Лю Шанкоу, 41), Няоре (Ли Хан, 77), Ван Кай, Сзян Сзилей, Лю Юн, Чжоу Тун (Баптистао, 77), Лю I.

Огоҳлантиришлар: Каррису (33), Баптистао (90+4).


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz