Қайднома

Қидирув

100-голдан олдин ва кейин

100-голдан олдин ва кейин

  13.08.2020 01:36
  0
  204
100-голдан олдин ва кейин

Раҳим Стерлинг «Реал» билан ўйиндан олдин «Тоттенхэм» мағлубиятга учратилган баҳс видеоёзувини сўради, учрашувдан сўнг эса, Лиссабон чиптасига доир «ретвит» қолдирди. Асосийси, у муҳим баҳсда «Манчестер Сити» сафидаги 100-голини нишонлади. Жуда оддий вазият - Габриэль Жезус ҳимоячи Рафаэль Варан хатосидан фойдаланиб, тўпни Раҳимга ташлаб берди ва у бўш дарвозани осонгина нишонга олди. Айтиш ўринли, Стерлинг 100та гол маррасига клубдаги 5-мавсумида етди, энг яхшисида! Шу баҳона футболчига боғлиқ бирданига 2та воқелик омма эътиборига ҳавола этилди. Бири руҳиятга доир, иккинчиси кулгули...

Биринчи воқелик ҳақида Гари Линекер сўзлаб берди: «Буни ошкор қилишим жоизми ёки Раҳимнинг сири бўлиб қолиши керак эди - тўғриси, билмайман. Хуллас, у ВТ телеканалига мурожаат қилиб, ўтган мавсум доирасида «Тоттенхэм» билан бўлган ўйин видеоёзувини сўради. Аниқроғи, «шаҳарликлар» ғалаба қозонган учрашувникини. Табиийки, ўз ўйи­нини кўриш учун эмас, билишимча, Стерлинг ўша натижа аламини қайта ҳис этиш ва умуман, барчаси нималарга олиб келганини англашни хоҳлаган. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, у бўлажак ўйин ҳақида кўп ўйлаган ва аввалги хато такрорланмаслигини истаган...». Эсласангиз, «Манчестер  Сити» ЧЛ-2018|2019 чорак финали жавоб баҳсида «Тоттенхэм»ни 4:3 ҳисобида енгган, бироқ турнирдан чиқиб кетганди. Катта эҳтимолки, Линекер айни ўша учрашувни назарда тутган. «Ал-Иттиҳод»да «дубл»­га эришган Стерлинг охирги дақиқаларда «Сити»нинг 5-голини ҳам урган, аммо VAR уни бекор қилган ва Хосеп Гвардиола роса жиғибийрон бўлганди. Ахир ўша гол инобатга олинганида, «Сити» ярим финалга чиқарди. Стерлингнинг ўзи ўйиндан кейин натижани қалбни тирнайдиган якун сифатида «таърифлаганди».

Мана, «шаҳарликлар» бу сафар хатодан тийилишди ва «Реал»ни иккинчи марта 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Шу тариқа иккинчи тарих юзага келди - Стерлинг «Твиттер» орқали чиқишида ўзига 10 ва 24 август кунлари учун Манчестер - Лиссабон ҳамда қарама-қарши йўналиш бўйича учадиган самолёт чиптаси зарурлигини ёзиб, бунга тезда жавоб беришни сўради. Натижа ёмон эмас - атиги 1 соат давомида деярли 9 минг жавоб йиғилди. Демак, Стерлинг «Манчестер Сити» билан Лиссабонда ЧЛ финалигача қолишни ўйламоқда. Эслатма, Гвардиола шогирдлари 15 август куни чорак финал доирасида «Лион» билан куч синашишади. Агар «тўқувчи­лар»ни енга олишса, унда 19 август оқшоми «Барселона» ёки «Бава-рия»­га тўқнаш келишади. Финал эса 23 августга белгиланган. Айтиш ўринли, «Сити» ўз тарихида ҳали бирор марта финалга чиққан эмас, энди ноодатий формат туфайли 2тагина қадам ташласа, бас...

А.АҲМИЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz