Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" ҳам назорат учрашувини ўтказди...

"Навбаҳор" ҳам назорат учрашувини ўтказди...

  12.08.2020 22:18
  0
  239

11 август куни “Марказий” ўйингоҳ майдонида асосий таркиб футболчилари Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-фарм” ва Денис Тойменцов қўл остидаги “Навбаҳор – U-21” ёшлар жамоаларининг аралаш таркибидан иборат бўлган “Навбаҳор - 2” жамоасига қарши назорат баҳси ўтказди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис иккита бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди. “Лочинлар” сафида фақатгина дарвозабон Дилшод Ҳамроев тўлиқ – 90 дақиқа тўп сурди, холос.

Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, 1-бўлимда аралаш таркибдан иборат бўлган жамоа асосий таркиб вакилларига муносиб қаршилик кўрсата олди ҳамда рақиб жамоаси олдида бир қатор вазиятларни юзага келтирди. Аммо ўша имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олмади.

Асосий таркиб футболчилари ҳам танаффусгача бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Лекин якуний зарбалар охирига етмай қоларди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида россиялик тажрибали ярим ҳимоячи Павел Голишев тўпни чалқанча усулда дарвозага аниқ йўллаб, жамоасининг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ташаббусни тўлиғича қўлга олган Андрей Канчельскис шогирдлари Руслан Боловнинг “дубл”и ҳамда Аббос Ғуломов ва Мирзоҳид Ғофуровнинг голлари эвазига якуний ҳисобнинг йирик – 5:0 кўриниш олишини таъминлашди.

Қисқаси, ушбу ўйинда барибир тажриба ўз сўзини айтди.


Назорат баҳси
“Навбаҳор” – “Навбаҳор - 2” – 5:0 (1:0)
11 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Исроил Имомназаров.
Голлар: П.Голишев (45), А.Ғуломов (71), Р.Болов (83, 85), М.Ғофуров (87).
“Навбаҳор”: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Иван Соловьёв, Исломбек Исоқжонов, Игорь Голбан, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Ислом Рашидхонов, Хуршид Мухторов, Тоҳир Шамситдинов, Павел Голишев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ғиёсжон Комилов, Азимжон Аҳмедов, Азизбек Турғунбоев, Сардор Теляков, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Достонбек Абдулҳаев, Аббос Ғуломов, Руслан Болов, Анвар Ҳожимирзаев.
“Навбаҳор - 2”: Исроилжон Обиджонов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Содиқжон Ортиқов, Жамолиддин Баҳромов, Аюбхон Жўраев, Абдулазиз Нишонбоев, Миржалол Абдумуталов, Асилбек Орифжонов, Шерзод Ғуломжонов, Акром Баҳриддинов, Илҳомжон Алибоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Қодиржон Икромов, Муроджон Адашбоев, Камрон Неъматжонов, Омадбек Тоштемиров, Дониёр Инамов, Абдурасул Қаюмбаев.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz