Қайднома

Қидирув

“Қўқон-1912” жамоасини икки нафар футболчи тарк этди

“Қўқон-1912” жамоасини икки нафар футболчи тарк этди

  13.08.2020 06:15
  0
  145
“Қўқон-1912” жамоасини икки нафар футболчи тарк этди

Айни кунларда юртимиз футболида трансфер ойнаси очилган ва Суперлига клубларининг таркибларида ўзгаришлар кузатилмоқда. Улардан бири “Қўқон-1912” жамоасига тегишли.

Аввалроқ, ушбу жамоага дарвозабон Ислом Абдуллаев қайтгани ҳақида хабар бергилан эди. Шунигдек ҳужумчи Отабек Ҳайдаров Яйпаннинг “Турон” жамоасига ўтганидан ҳам мухлисларимизнинг хабарлари бор. Бугун “шунқорлар” таркибини яна икки нафар футболчи тарк этди. Мавсум бошида жамоага келиб қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоевнинг хизматларига Самарқанднинг “Динамо” жамоаси жиддий қизиқиш билдирганлиги сабабли футболчи мавсумнинг қолган қисмини самарқандликлар таркибида давом эттирадиган бўлди. Шунингдек Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан ижарага олинган ёш ҳимоячи Шодиёр Ҳожиматов яна “Нефтчи” таркибига бориб қўшиладиган бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби ҳар икки футболчига жамоадаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдиради.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz