Қайднома

Қидирув

«Лацио» етакчиси — «Ювентус» ва «Интер» қизиқишлари доирасида

«Лацио» етакчиси — «Ювентус» ва «Интер» қизиқишлари доирасида

  14.08.2020 10:08
  0
  298
«Лацио» етакчиси — «Ювентус» ва «Интер» қизиқишлари доирасида

«Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ёзги трансферлар ойнасида клубини алмаштириши мумкин, дея хабар тарқатди Calciomercato.com.

25 ёшли сербиялик футболчи учун «Интер» ва «Ювентус» ўртасида жиддий рақобат кечиши кутилмоқда. Айнан шу клублар хавбекни ўз сафларида кўриш истагини билдиришган.

Таъкидланишича, «Лацио» Милинкович-Савич учун 100 миллион евро беришни истаган жамоа билан музокараларга киришишга тайёрлигини билдирган.

Ушбу ярим ҳимоячи «А» Сериянинг якунланган мавсумида 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 4 та самарали узатма ёздириб қўйди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz