Қайднома

Қидирув

Расман: Виллиан – «Арсенал» футболчиси

Расман: Виллиан – «Арсенал» футболчиси

  14.08.2020 14:54
  0
  235
Расман: Виллиан – «Арсенал» футболчиси

Бразилиялик вингер Виллиан фаолиятини Лондон “канонирлари” сафида давом эттиради.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 32 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи «Арсенал» билан 3 йиллик шартнома тузган. Виллиан 12-рақамда тўп суради.

Аввалроқ жанубий америкалик футболчининг “Арсенал”даги маоши ҳафтасига 220 минг фунтни ташкил этиши айтилганди.

Виллиан 2013 йилдан ҳозирга қадар «Челси» шарафини ҳимоя қилганди. «Аристократлар» таркибида у икки марта Англия чемпионлигини қўлга киритди, бир маротаба мамлакат кубоги соҳибига айланди. Мавсум-2019/2020да унинг ҳисобида АПЛда 36 та ўйинда 9 тадан гол ва ассист бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz