Қайднома

Қидирув

Сетьен: «Бавария» билан ўйинда омад ҳам керак бўлади»

Сетьен: «Бавария» билан ўйинда омад ҳам керак бўлади»

  14.08.2020 16:49
  0
  252
Сетьен: «Бавария» билан ўйинда омад ҳам керак бўлади»

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен қўл остидаги жамоанинг Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «Бавария»га қарши баҳсга тайёргарлигига баҳо берди.

Эслатма: «Барселона» – «Бавария» қарама-қаршилиги бугун Лиссабонда бўлиб ўтади.

«Биз Португалияга яхши кайфиятда етиб келдик. «Наполи» билан ўйиндаги ғалабадан сўнг, «Бавария»га қарши баҳсни орзиқиб кутяпмиз. Рақибимизнинг салоҳиятидан хабардормиз, бўшашишга ҳаққимиз йўқ, зеро «Бавария»нинг қандай ҳолатда эканлиги нафақат рақамлар, балки жамоанинг кучида ҳам намоён бўлмоқда. Бу биз каби ғайриоддий клублардан бири. Ўйин тенг кечади, бизнинг ҳам учрашув мобайнида айтар сўзимиз бор.

Тўпга эгалик қилиш – муҳим факторга айланади, у ҳимояланиш имконини беради, зеро тўпни эгалласак, улар бизга зиён етказолмайдилар. Аммо барибир, баъзи жиҳатларда омад ҳам керак бўлади. Месси ўйинда ғалаба қозонишимиз учун ёрдам беради, аммо жамоанинг умумий кучига ишонаман, ахир кимдир Леога кўмаклашиши керак-ку. Умумжамоа кучи бўлмаса, Мессининг ҳам иши оғирлашади» — деди Сетьен Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz