Қайднома

Қидирув

Упамекано: «Бизни «ПСЖ»га қарши катта ўйин кутяпти»

Упамекано: «Бизни «ПСЖ»га қарши катта ўйин кутяпти»

  14.08.2020 23:33
  0
  224
Упамекано: «Бизни «ПСЖ»га қарши катта ўйин кутяпти»

«РБ Лейпциг» ҳимоячиси Дайо Упамекано «Атлетико» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикрларини билдираркан, Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги рақиб – «ПСЖ» тўғрисида ҳам гапирди.

Эслатиб ўтамиз, турнир чорак финалида «буқалар» Мадриднинг «Атлетико» клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Энди ярим финалда «РБ Лейпциг»ни Парижнинг «ПСЖ» жамоасига қарши баҳс кутиб турибди.

«Мураббийимиз ўйиндан олдин: «Рақибимиз жуда яхши жамоа, аммо сизлар қўрқмаслигингиз керак», деди. Нагельсманн бизга ишонч бағишлади, худди оддий ўйинда қатнашаётгандек тўп суришимиз лозимлигини таъкидлади. Биз худди шундай қилдик.

«ПСЖ»? Бу Франциянинг энг йирик клуби. Таркибида ажойиб ҳужумчи ва ҳимоячилар бор. Бизни катта ўйин кутиб турибди. Неймарнинг яхши футболчи, техникаси юқори эканлигидан хабардормиз. Барчамиз майдонда бор кучимизни сарфлаб, ғалаба қозонишга интиламиз», – деди Упамекано RMC Sport вакилларига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz