Қайднома

Қидирув

Фернандеш: «Европа Лигасидаги муваффақият кейинги мавсум учун муҳим»

Фернандеш: «Европа Лигасидаги муваффақият кейинги мавсум учун муҳим»

  14.08.2020 19:24
  0
  213
Фернандеш: «Европа Лигасидаги муваффақият кейинги мавсум учун муҳим»

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоанинг евротурнирда ғалаба қозонишни истаётгани ҳақида фикр билдирди.

Португалиялик футболчининг таъкидлашича, Европа Лигасидаги муваффақият клубда ғолиблик менталитетини вужудга келтиради.

«Ўйлашимча, олдинга интилишда давом этишимиз, ривожланишимиз, ўсишимиз керак. Лигадаги стартни ғолибона кайфиятда қарши олишимиз лозим. Катта мақсадларга эга катта клубда ўйнаётганимизни биламиз, улкан натижалар сари интиляпмиз, бир нечта совринларни қўлга киритишимиз муҳим.

Албатта, Англия Премьер-лигаси — биз ғолиб чиқишни истайдиган асосий турнирлардан бири. Аммо Европа Лигаси бош совринини ўзимизники қилсак, бу етакчи клубларга қарши баҳсларда бизга куч бағишлайди. Еврокубокдаги муваффақият кейинги мавсум учун жуда аҳамиятли», — деди Фернандеш Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси 1/2 финалида «Манчестер Юнайтед»ни «Севилья»га қарши баҳс кутиб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz