Қайднома

Қидирув

Қолдирилган 9-тур ўйини: "Бунёдкор"да аламли дуранг ва...

Қолдирилган 9-тур ўйини: "Бунёдкор"да аламли дуранг ва...

  14.08.2020 23:59
  0
  288
Қолдирилган 9-тур ўйини:

Бугундан Coca Cola Суперлига давом этади. Рестартни «Бухоро»га қарши ўйин билан бошлаган жамоамиз аламли дурангга эришди. Бутун ўйин давомида катта устунликка эга бўлган футболчиларимиз якунда икки очко йўқотди.

Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, бироқ аввалига Шаҳбоз Эркинов пенальтидан фойдалана олмади. Сўнг Фаррух Икромов деярли бўш қолган дарвозага тўпни тўғирлаб қўйишга кечикди. Яна бир нечта вазиятларда футболчиларимиз жуда қулай имкониятлардан фойдаланмагани якунда ўз сўзини айтди. Танаффусдан сўнг бухоролик ўйинчиларнинг кам сонли ҳужумларидан бири дарвозамиз томон пенальти белгиланиши билан якунланди. Нуқтага яқинлашган Жасур Ҳасанов зарбада адашмади. Шундан сўнг ҳам ғалаба тўпини киритишга имкониятлар бўлди, аммо…

Coca Cola Суперлига. 9-тур
«БУХОРО» – «БУНЁДКОР» - 1:1 (1:0)
14 август. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони.
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев. 
Қанот ҳакамлари: Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев. 
Захирадаги ҳакам: Аҳмаджон Эргашев.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
«Бухоро»: Зафар Сафоев, Миржалол Жумаев, Бобуржон Омонов, Анваржон Жўраев (Суҳроб Неъматов, 64), Жасурбек Ҳакимов (Иззатилла Абдуллаев, 69), Зоҳир Пиримов (Беҳруз Саъдуллоев, 73), Жасур Ҳасанов, Бекзод Саидов, Солибек Каримов, Эргаш Исмоилов, Азизбек Омонов (Шаҳзод Бешимов, 73).
«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Исломжон Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Валерий Акопов (Селим Нурмурадов, 56), Фаррух Икромов (Баҳодир Пардаев, 79), Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов, 56).
Голлар: Исломжон Қобилов, 22 - 0:1. Жасур Ҳасанов, 78-пенальтидан - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Бекзод Саидов, 5. Солибек Каримов, 12. Лутфулла Тўраев, 77.
Фойдаланилмаган пенальти: Шаҳбоз Эркинов, 17

 


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz