Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: Раҳбарият алмашгани билан «Бунёдкор»нинг муаммолари ҳал бўлади деб ўйламайман

Вадим Абрамов: Раҳбарият алмашгани билан «Бунёдкор»нинг муаммолари ҳал бўлади деб ўйламайман

  15.08.2020 00:20
  0
  221
Вадим Абрамов: Раҳбарият алмашгани билан «Бунёдкор»нинг муаммолари ҳал бўлади деб ўйламайман

«Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов Coca-Cola Суперлига 9-тури доирасида «Бухоро»га қарши ўйиндаги дурангдан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
- Нотўғри ўйнаганда шундай бўлади. Юта олмаганимизга ўзимиз айбдормиз. Биринчи бўлимда барчасини ҳал қилиш керак эди. Иккинчи бўлимда яна нотўғри ўйнадик ва гол ўтказдик. «Бухоро»да деярли вазиятлар бўлмади, бизнинг хатолардан кейин ҳужумлар уюштирди.
Балки раҳбариятда ўзгариш бўлгани футболчиларга салбий таъсир қилгандир. Бизда муаммолар кўп, шу вазиятда раҳбар ўзгарди. Шубҳасиз бу у қадар ёқимли ҳолат эмас. Янги раҳбарият келгани билан муаммолар ҳал бўлади деб ўйламайман. Бу борада нима дейишни ҳам билмайман. Келинглар футбол ҳақида гаплашайлик. «Бухоро» биздан яхшироқ ўйнамоқда ва шу боис кетма-кет уч ўйиндан буён дуранг қайд этилмоқда.

Мазкур ўйиндан сўнг «Бунёдкор» очколарини 17 тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz