Қайднома

Қидирув

Жасур Жалолиддинов рўйхатдан ўтиши учун "Локомотив"дан ким кетади?

Жасур Жалолиддинов рўйхатдан ўтиши учун "Локомотив"дан ким кетади?

  16.08.2020 22:11
  0
  597
Жасур Жалолиддинов рўйхатдан ўтиши учун

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов Москванинг "Локомотив" клуби билан 5 йиллик шартнома тузганидан хабарингиз бор. Ҳамюртимиз ҳозирча Россия премьер-лигасида ўйнаш учун "Локомотив" томонидан рўйхатдан ўтказилмаганини ҳам биласиз.

Хўш, бу жараён нега чўзилиб кетди? Нима учун Жалолиддиновдан кейин келган беларуслик Виталий Лисакович рўйхатдан ўтказилди ва ҳатто дебют учрашувини ҳам ўтказди? Бу каби саволларни кўплаб ўқувчиларимиз бизга йўллашмоқда.

Бу мавсумдан бошлаб Россия премьер-лигасида легионерлар лимити ўзгарди. Энди клублар мавсум аввалида максимум 8 нафар легионер футболчини рўйхатдан ўтказа олишади. Улардан қанчаси майдонга тушишининг фарқи йўқ. Йил бошида энг кўпи билан 8 нафар хорижий футболчи "заявка" қилинади тамом вассалом. Мавсум ўртасидаги трансфер ойнаси вақтида янги легионер олинса қайсидир легионерни рўйхатдан чиқариб ташлаш шарт бўлади. Икки легионер олинса, икки нафар легионер чиқариб ташланади.

 


"Локомотив" ҳозирга қадар янги мавсум учун 7 нафар легионерни рўйхатдан ўтказди.

Булар:
1.Соломон Кверквелия (Грузия)
2.Ведран Чорлука (Хорватия)
3.Мурило (Бразилия)
4.Мацей Рибус (Польша)
5.Слободан Райкович (Сербия)
6.Гжегож Криховяк (Польша)
7.Эдер (Португалия)


Юқорида айтганимиз беларуслик ҳужумчи Виталий Лисакович ҳам рўйхатдан ўтказилган. Бироқ регламентга кўра Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕАЭС) аъзо давлат фуқаролари Россия чемпионатида легионер ҳисобланмайди. Ушбу иттифоққа аъзо давлатлар: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. Лисакович Беларуслик бўлгани учун "Локомотив" учни легионер сифатида эмас маҳаллий футболчи сифатида рўйхатдан ўтказган.

"Локомотив" ҳозиргача фақат Жалолиддиновни эмас черногориялик ҳужумчи Лука Жоржевични ҳам рўйхатдан ўтказмаган. 2019 йил август ойида Москва клубига кўчиб ўтган ва 4 йиллик шартномага имзо чеккан Жоржевич бир йил давомида "темирйўлчилар" сафида атиги 5та ўйинда майдонга тушди холос. Жуда катта эҳтимол билан Лука мавсумни бошқа клубда бошлайди. Клуб уни ижарага бериши ҳам мумкин.

Легионерлар лимити 8та экан, ҳозиргача 7 нафар легионер рўйхатдан ўтказилган Жасурнинг ўрни бўшку дейишга шошилманг. Шу кунларда "Локомотив" "Бордо"нинг гвинеялик ярим ҳимоячиси Франсуа Каманонинг трансфери устида ишламоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "темирйўлчилар" футболчи учун 5,5 миллион евро тўлашга тайёрлар. Камано Мюнхендаги шифохоналардан бирида "Локомотив" учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлгани ва душанба ёки сешанба куни Москвага учиб келиб Россия вице-чемпиони билан шартнома тузиши ҳақида хабарлар ҳам чиқди.

Клуб 5,5 миллионга "Бордо"дан футболчи харид қилиб уни рўйхатдан ўтказмаслиги мантиққа зид. Шундай экан бўш турган 8-жой айнан Камано учун эканлиги барчага тушунарли деб ўйлаймиз.

Шу боис Жасур рўйхатдан ўтказилиши учун "Локомотив" легионерлардан бири билан хайрлашиши шарт. Хўш, ким кетиши мумкин ва нима учун?

Биринчи даъвогар - Соломон Кверквелия. Нима учун? Сабаби ўтган мавсум ҳимоядаги рақобат туфайли грузиялик футболчи "Локо" сафида атиги 9та ўйинда майдонга тушди. Янги мавсумда ортда қолган 2та турда умуман майдонга туширилмади. Илк турда захирада қолдирилган Соломон, иккита турда захирадаги ўрнини янги легионер ҳимоячи Слободан Райковичга бўшатиб берди. Рус матбуоти Кверквелия "Ротор"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарларни чоп этмоқда.

Иккинчи даъвогар - Эдер. Нима учун? Сабаби "Локомотив"га Фёдор Смолов қайтди, беларуслик Виталий Лисакович харид қилинди. 2016 йил Францияда ўтган Европа чемпионати финалида мезбонлар дарвозасига гол уриб Португалияга чемпионликни келтирган Эдер 3 йилдан буён "Локомотив"да ўйнамоқда. У 63та ўйинда майдонга тушиб 10та гол урди холос. Тўғри 29 июль куни Эдер "темирйўлчилар" билан шартномани узайтирди. Аниқроғи футболчи ўтган мавсум керакли миқдордаги ўйинларда иштирок этгани боис шартнома автоматик тарзда узайди. Россия Суперкубоги доирасидаги "Зенит"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган португалиялик футболчи балки бошқа клубга ижарага берилиши мумкин.

Шахсан биз учун "Локомотив" қайси легионердан воз кечишининг унчалик фарқи йўқ, муҳими 18 ёшли ҳамюртимиз рўйхатдан ўтказилиб Россия премьер-лигасида ўйнаса бўлгани.

Нарзулла САЙДУЛЛАЕВ


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz