Қайднома

Қидирув

«Севилья» турнир қироли ёхуд яна Европа Лигаси ҳақида...

«Севилья» турнир қироли ёхуд яна Европа Лигаси ҳақида...

  25.08.2020 04:14
  0
  327
«Севилья» турнир қироли ёхуд яна Европа Лигаси ҳақида...

Испаниянинг «Севилья» клуби ўз тарихида 6-марта УЕФА кубоги|Европа Лигаси ғолибига айланиб, турнирнинг ўзига тегишли рекордини яна янгилади. Хулен Лопетеги бу сафар финал фаворити саналган «Интер»ни чиройли тарзда маҳв этди - 3:2. Андалусияликлар 2006, 2007, 2014, 2015 ва 2016 йилларда ҳам бош соврин соҳибига айланишганди. Қисқаси, «Севилья» турнирдаги ғалабалар сони бўйича «Ювентус», «Интер», «Ливерпуль» ва «Атлетико» (3 мартадан ғалаба)дан икки баравар олдинлаб кетди. Чин қирол! Эслатма, мавсум-2008|2009гача турнир УЕФА кубоги номи остида ўтказилган.

Финал

21 август

СЕВИЛЬЯ - ИНТЕР - 3:2 (2:2)

Кёльн. «Райн-Энерги» стадиони.

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).

Голлар: де Йонг (12, 33), Лукаку (74-авт.) - Лукаку (5-пен.), Годин (36).

Севилья: Буну, Диего Карлос (Гудель, 86), Кунде, Навас, Регилон,

Фернандо, Жордан, Окампос (Мунир, 71), Банега, Сусо (Васкес, 78),

де Йонг (ал Носири, 85).

Интер: Ханданович, Янг, де Врей, Бастони, Д~Амброзио (Мозес, 78), Брозович, Гальярдини (Эриксен, 78), Барелла, Годин (Кандрева, 90), Мартинес (Санчес, 78), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Диего Карлос (4), Банега (45) - Барелла (41),

Бастони (55), Гальярдини (73).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: де Йонг (Севилья).

***    «Интер» бош мураббийи Антонио Конте фаолиятидаги биринчи еврокубок финалида мағлубиятни тан олди. 51 ёшли мутахассис учун «Ювентус» билан ЕЛ ярим финали энг юқори кўрсаткич бўлиб турганди. Умуман, Конте мураббийлик ишида жами 7та соврин ютган: Италия чемпионати олтин медали (3 марта), Италия суперкубоги (2 марта), Англия чемпионати олтин медали (1 марта) ва Англия кубоги (1 марта).

***    ЕЛнинг 11та мавсумидан 7тасида Испания клублари ғолиблик нашидасини суришди: «Севилья» - 4 марта ва «Атлетико» - 3 марта. УЕФА кубогини ҳам қўшиб айтганда, охирги 17та мавсумдан 10тасида ғолиблик испанларга насиб этди.

***    Испания клублари охирги 18 йилда бошқа мамлакатлар вакилларига қарши кечган 15та еврокубок финалининг барчасида ғалабани тантана қилди. Еврокубоклар финалида бошқа чемпионат вакилига ют­қазган Ла Лиганинг охирги клублари - «Алавес» (2001 йили УЕФА кубоги финалида «Ливерпул»га бас келолмаган) ва «Валенсия» (ЧЛ финалида «Бавария»га ютқазган).

***    «Севилья» 7-марта еврокубок соҳибига айланди. Диққатга сазовор томони, клуб ички турнирларда ҳам айнан 7 марта ғалаба нашидасини сурган.

***    «Севилья» ўзи иштирок этган ЕЛнинг 3та финалида (қаторасига) ҳисобда ортда бора туриб, якунда ғалаба нашидасини сурди. Андалусияликларнинг бу ўйинларда 3тадан гол уришгани ҳам эътиборга молик.

***    «Севилья»нинг барча турнирлар ҳисобидан мағлубиятсиз серияси 21та ўйинга етди - бу клуб рекорди. Андалусияликлар охирги марта 9 февраль куни Ла Лига 23-турида «Сельта»га ютқазишганди -1:2.

***    ЕЛнинг охирги 11та мавсумидан 6тасида Испания мураббийлик мактаби вакиллари зафар қучишди. Хулен Лопетегидан олдин Кике Флорес («Атлетико» билан 2010 йили), Рафаэль Бенитес («Челси» билан 2013 йили) ва Унаи Эмери («Севилья» билан 2014, 2015 ва 2016 йиллар) кубок соҳибига айланишганди.

***    Хесус Навас 13 йилдан кейин «Севилья» билан турнирда яна ғалаба қозонди. У 2006 ва 2007 йилларда ҳам кубок соҳибига айланган эди.

***    Хулен Лопетеги клуб футболида илк марта совриндор бўлди. У бунга қадар фақат терма жамоа­лар миқёсида зафар қучганди (U-19 ва U-21 тоифасидаги Европа чемпионатида испанларни 3 марта шоҳсупага олиб чиққан).

***    Италия клублари 10 йилдан буён еврокубок ютолмаяпти. «А» серия вакили УЕФА кубоги|ЕЛда эса охирги марта 21 йил олдин ғалаба нашидасини сурганди - «Парма» мавсум-1998|1999да бош соврин эгасига айланган эди.

***    «Севилья» ЕЛ «плей-офф» босқичларида урган голлари сонини 70тага етказди - турнир рекорди.

***    «Интер» ҳимоячиси Диего Годин ҳам УЕФА кубоги|ЕЛ, ҳам ЧЛ финалида гол урган 6-футболчидир. Бундай натижа Дмитрий Аленичев, Стивен Жеррард, Эрнан Креспо, Аллан Симонсен ва Педрога ҳам насиб этган.

***    ЕЛ финалининг биринчи бўлимида 4та гол урилиши 2015 йилдан буён илк марта кузатилди. Ўшанда «Днепр» ва «Севилья» клублари танаффусга 2:2 ҳисобида чиқиб кетганди.

***    Люк де Йонг ЕЛ финалида бош билан 2та гол урган биринчи ва «дубл»га эришган 7-футболчи бўлди. Бунга қадар Диего Форлан, Антуан Гризманн, Радамель Фалькао, Карлос Бакка, Коке ва Эден Азар турнир финалини 2та гол билан безагандилар. Энг қизиғи, 29 ёшли нидерланд 2019 йилнинг апрелидан буён «дубль» қайд этолмаётганди.

***    Диего Карлос ЕЛнинг қаторасига 3та ўйинида «Севилья» дарвозаси томон пенальти белгиланишига сабабчи бўлиб қолди.

***    Ромелу Лукаку - Лаутаро Мартинес жуфтлиги(«Интер») мавсум давомида 55та гол урди (бельгиялик 34та ва аргентиналик 21та).

***    Ромелу Лукаку ЕЛда ўзи иштирок этган кетма-кет 11та ўйинда гол урди (турнир рекорди). Умуман, у бу оралиқда 15та гол муаллифига айланди («Интер»нинг 6та ўйинида 7та ва «Эвертон»нинг 5та ўйинида 8та). 27 ёшли футболчининг шу 11та ўйинда «Гол + пас» тизимида 19 очко жамғарганини ҳам алоҳида айтиш ўринли.

***    «Севилья» ва «Интер» еврокубокларда илк марта тўқнаш келди.

***    «Интер» футболчилари мавсум давомида бош билан 25та гол уришди. Бу кучли 5та лига жамоалари учун энг юқори натижадир. 2-яхши кўрсаткич «Айнтрахт»га тегиши - 24та гол.

***    «Интер» УЕФАкубоги|ЕЛ финалида 5-марта ўйнади (иккинчи яхши натижа, албатта, «Севилья» олдинда).

***    «Интер» мавсум давомида 113та гол урди. Бу клубнинг охирги 90 йилдаги энг юқори самарадорлигидир.

***    «Интер» ярим финалда «Шахтёр»ни 5:0 ҳисобида енгиб, бу босқичдаги энг ишончли ғалабани қайд этди.

***    «Интер» охирги 10 йил бадалига илк марта еврокубоклар финалида ўйнади. «Нерадзурралар» 2010 йили ЧЛ финалида «Бавария»ни 2:0 ҳисобида енгишганди.

***    Лаутаро Мартинес мавсум давомида ўйинларнинг дастлабки 30 дақиқасида жами 13та гол урди. У бу борада кучли 5та лига вакиллари орасида мутлақ пешқадам.

***    «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку мавсум давомида «нерадзурралар» сафида 51 марта майдонга тушди. У шу тариқа мавсум-2010|2011дан буён «Интер»да 50та ўйин маррасидан ўтган биринчи футболчи бўлди. Ўшанда Хавьер Занетти (52та ўйин) ва Самуэль Это~О (53та ўйин) шундай натижага эришишганди.

***    «Севилья» XXI асрда еврокубоклар финалида ўйнаш бобида «Реал»дан ўзиб, 1-ўринга чиқди. Андалусияликлар янги 100 йилликда 11 марта ҳал қилувчи ўйинда иштирок этишди. «Реал» бу оралиқда 10та финалда қатнашган.  «Атлетико» ва «Барселона» ҳисобида 8тадан финал бор.

***        АПЛ клублари охирги 5 йил бадалига илк марта еврокубоклар финалисиз қолди. Англиянинг охирги вакили - «МЮ» ЕЛ финали йўлланмасини«Севилья»га бериб қўйди.Эътиборлиси, аввалги мавсумда еврокубоклар финали тўлиқ инглизча кўриниш олганди: «Ливерпуль» - «Тоттенхэм» (ЧЛ) ва «Челси» - «Арсенал» (ЕЛ).

 

тўпурарлар

Бруну Фернандеш

(Спортинг|МЮ) - 8та

Лукаку (Интер) - 7та

Диогу Жота (Вулверхэмптон) - 6та

 

 

 ЕЛ|УЕФА кубогининг

барча Ғолиблари

2019|2020         Севилья (Испания)

2018|2019         Челси (Англия)

2017|2018         Атлетико (Испания)    

2016|2017         МЮ (Англия)

2015|2016         Севилья (Испания)

2014|2015         Севилья (Испания)

2013|2014         Севилья (Испания)      

2012|2013         Челси (Англия)

2011|2012         Атлетико (Испания)

2010|2011         Порту (Португалия)    

2009|2010         Атлетико (Испания)

-———————————————————————————————————-------------

2008|2009         Шахтёр (Украина)

2007|2008         Зенит (Россия)

2006|2007         Севилья (Испания)

2005|2006         Севилья (Испания)

2004|2005         ЦСКА (Россия)

2003|2004         Валенсия (Испания)

2002|2003         Порту (Португалия)

2001|2002         Фейеноорд (Нидерландия)

2000|2001         Ливерпуль (Англия)

1999|2000         Галатасарой (Туркия)

1998|1999         Парма (Италия)

1997|1998         Интер (Италия)

1996|1997         Шальке (Германия)

1995|1996         Бавария (Германия)

1994|1995         Парма (Италия)

1993|1994         Интер (Италия)

1992|1993         Ювентус (Италия)

1991|1992         Аякс (Нидерландия)

1990|1991         Интер (Италия)

1989|1990         Ювентус (Италия)

1988|1989         Наполи (Италия)

1987|1988         Байер (Германия)

1986|1987         Гётеборг (Швеция)

1985|1986         Реал (Испания)

1984|1985         Реал (Испания)

1983|1984         Тоттенхэм (Англия)

1982|1983         Андерлехт (Бельгия)

1981|1982         Гётеборг (Швеция)

1980|1981         Ипсвич Таун (Англия)

1979|1980         Айнтрахт Ф. (Германия)

1978|1979         Боруссия М. (Германия)

1977|1978         ПСВ (Нидерландия)

1976|1977         Ювентус (Италия)

1975|1976         Ливерпуль (Англия)

1974|1975         Боруссия М. (Германия)

1973|1974         Фейеноорд (Нидерландия)

1972|1973         Ливерпуль (Англия)

1971|1972         Тоттенхэм (Англия)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz