Қайднома

Қидирув

Клуб логоси - қанотли болакай

Клуб логоси - қанотли болакай

  27.08.2020 12:15
  0
  337
Клуб логоси - қанотли болакай

Футбол оламидаги энг ноодатий логотип Бангладеш клубига тегишли бўлса керак - унда қанотли болакай тасвирланган. Бу ҳукумат ағдарилишида отиб ўлдирилган мамлакат президенти ўғли хотираси учун ўйлаб топилган рамз...

«Шайх Расселл» - Бангладеш элит лигасидаги энг ёш клуб. У мамлакатдаги йирик саноат концернларидан бири (Bashundhara Group)га тегишли. Оддийроқ ифода этганда, «Расселл» давлат клубидир. Ёш жамоа мавсум-2012|2013да чемпионат ғолибига айланган ва Бангладешнинг ўша вақтдаги президенти Зиллур Раҳмон ғалаба шарафига футболчиларни байрам дастурхони атрофига йиққанди. Таъкидлаш керак, Бангладешнинг бошқа бирор чемпионига шахсан мамлакат раҳбари билан кечки тамадди қилиш насиб этган эмас.

Умуман, «Шайх Расселл» - ноодатий ном. Клуб рамзи ҳам ғалати, лекин ўз тарихига эга. 1975 йили Бангладешда ҳукумат ағдарилиши кузатилган. Уни армиянинг кичик офицерлари уюштиришганди. Ўша йилнинг 15 август куни қуролланган оппозициячилар майорлар - Сайид Фарук ва Рашид бошқарувида шайх Мужибур резиденциясига ҳужум уюштиришган. Ўша вақт президент оиласи вакиллари ҳам саройда бўлишган (Германияда таҳсил олаётган икки нафар қизидан ташқари). Хуллас, ҳужум оқибатида оиланинг барча аъзолари ҳаётдан кўз юмишган. Фарук ва Рашид гарчи ҳукумат бошқарувини қўлга олган бўлсаларда, уларни 3 ойдан кейин худди ўз усуллари, яъни куч ишлатиш асносида ағдаришган.

Бангладешда Мужибур Раҳмон ва унинг оиласини ҳалигача унутишмаган. Собиқ раҳбар уйи ёнида ёдгорлик мажмуаси бунёд этилган бўлиб, фуқаролар гул қўйишни канда қилишмаяпти. «Шайх Расселл» - отишмада ҳаётдан кўз юмган Раҳмоннинг кенжа ўғли шарафига қўйилган ном. Логотипда эса, унинг болалик сурати бор (кенг қанот фонида).

Умуман, Бангладешда стол тенниси ва сузиш бўйича миллий мусобақалар шайх номи билан юритилади. Мамлакат пойтахти - Даккада яна собиқ раҳбар хотираси учун барпо этилган 2та музей ҳам бор. «Шайх Расселл» клуби президенти Сайфул Бари Титулнинг айтишича, барчаси тарихий аҳамиятга эга: «Бу мамлакатимиз ҳаётининг энг муҳим қисми. Бангладеш ўша машъум кеча қурбонларини эсдан чиқармаслиги керак. Афсуски, шундай воқеалар баъзан жуда ёш йигитлар ҳаётига зомин бўлади. Биз уларни ҳамиша хотирлашимиз зарур». Сўз амал билан чиройли - «Шайх Расселл» ҳар йили Мужибурни хотирлайди, ҳам туғилган, ҳам ҳаётдан кетган кунида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz