Марказлашган формат - мажбурий қадам. Буни тўғри тушунамиз. Лекин адолат тантанаси учун яна озгина ҳаракат қилиш керак. Биринчи давранинг охирги 4та тур баҳслари Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтказиляптими, иккинчи даврадан ўрин олган айни шу учрашувларни водий ёки воҳада худди шу тизимда ташкиллаштиришни ўйлаб кўриш мумкин.
Мана, мамлакатимизда эпидемиологик вазият анча юмшади, ўйлайманки, энди водийда ҳам, воҳада ҳам жамоаларни тўплаб, ўйинлар ўтказиш имконияти йўқ эмас. Бунинг яхши томони шуки, вақтдан ютилади, тиғиз тақвим бироз енгиллашади. Натижада кубок турнирига ҳам, терма жамоаларимиз йиғинларига ҳам қўшимча вақт юзага келади. Яна чемпионатга қизиқиш ҳам анча ошади. Мисол учун, «Қўқон-1912»нинг водий ёки воҳада «Пахтакор»га мутлақо бошқача қаршилик кўрсатишига заррача шубҳам йўқ. Менимча, ПФЛ ушбу таклифни бир ўйлаб кўрса ва ўртага ташласа, ёмон бўлмасди...
--------------------------------------------------------
Зокир БОЗАРОВ (Марғилон шаҳри).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20