Қайднома

Қидирув

Ишонасизми, "Ливерпуль"нинг янги формаси ҳам 100 фоиз пластик маҳсулот!!!!

Ишонасизми, "Ливерпуль"нинг янги формаси ҳам 100 фоиз пластик маҳсулот!!!!

  28.08.2020 08:32
  0
  305
Ишонасизми,

«Ливерпул»нинг мавсум-2020|2021га мўлжалланган янги формаси - тўлиқ қайта ишланган пластик чиқиндилар маҳсулоти. Nike компанияси олдинлари футбол жамоалари либосини полиэстер материалидан тайёрларди. АҚШ фирмаси эндиликда ҳаво ҳароратининг глобал кўтарилиши ва табиатнинг ифлосланишига қарши фаол кураш олиб бормоқда. Рақамларда айтсак, Nike бир йил давомида миллиард дона пластик идишни қайта ишлади...

Nike компанияси вакилларининг айтишларича, гап фақат экологияда эмас, балки янги маҳсулотдан тайёрланган либослар айниқса, спортчилар учун жуда қулай: «Бу материал яхшироқ «нафас олади», қолаверса, намликни ҳам ўзига камроқ олади. Бизда ҳозирнинг ўзида 75 фоиз маҳсулот асосини қайта ишланган пластик чиқиндилар ташкил қилмоқда ва бу бежиз эмас».

Дарвоқе, «Ливерпул»нинг экологик футболкаси клуб расмий дўконида ҳам сотувга чиқарилди. 1та форманинг баҳоси - 70 фунт стерлинг.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz