«Интер»нинг нидерландиялик ҳимоячиси Стефан де Врейга шунчаки, ачиниш мумкин - у фаолияти давомида жуда кўп финалларда иштирок этган, аммо коллекциясида 1 донагина соврин бор... Мана, «Интер» бу сафар ЕЛ финалида «Севилья»га бас келолмади (2:3). Шу тариқа Германиядаги ҳал қилувчи баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган голланд футболчиси ҳисобига яна бир омадсиз финал ёзилди. Ҳа, охирги қадам ўхшамаса, қийин-да...
1. Стефан де Врей 2009 йили фаолиятидаги илк финалда қатнашди. Бироқ U-17 тоифасидаги Европа чемпионати ҳал қилувчи баҳси Нидерландия термасига алам улашди - голландлар қўшимча бўлимлардаги натижа ортидан бош совринни немисларга бериб қўйишди.
2-3. Стефан катталар футболига «Фейеноорд»да қадам ташлади ва клуб бу вақтда Эредивизион финишига икки бора 2-ўринда етиб келди. Эътиборли томони, де Врей кетганидан 3 йил ўтгач, «Фейеноорд» ниҳоят, мамлакат чемпионатида ғалаба нашидасини сурди.
4. Стефан «Фейеноорд»да мамлакат кубоги финалида ҳам мағлубият аламини татиб кўрди - Роттердам клуби 2010 йили «Аякс»га 0:2 ва 1:4 ҳисобларида енгилди.
5-6. Де Врей ЖЧ-2014да жуда яхши таассурот қолдирди ва бронза медалини қўлга киритди. Футболчи Бразилия мундиалидан кейин «Лацио» сафига қўшилди ва Италия кубоги финалида икки марта мағлубликни тан олди. Римликлар ҳар икки ҳолатда «Ювентус»га ютқазишди - 2015 йили 1:2 ва икки мавсумдан сўнг 0:2 ҳисобида.
7. Яна Нидерландия термаси, бу сафар Европа Миллатлар лигаси. Голландлар турнир финалида Португалия термасига ютқазишди, тўғри, де Врей ўйинни захира ўриндиғида кузатди.
8. Де Врей аввалги мавсум «Интер» билан «А» серияси кумуш медалини ютди. «Олтин» эса «Ювентус»га тегди.
9. ЕЛ финали ва яна бир омадсиз уриниш.
Стефан де Врей ҳисобидаги ягона соврин - бу Италия суперкубоги. Голланд уни «Лацио» сафида қўлга киритганди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20