Қайднома

Қидирув

Қандай драма-я?!

Қандай драма-я?!

  30.08.2020 01:24
  0
  213
Қандай драма-я?!

«Интер»нинг яна бир вакили - Ромелу Лукаку бутун турнир давомида жамоани олға бошлади ва ҳал қилувчи лаҳзада барчасини «ювиб юборди», гўё.

Ҳа, бельгиялик ҳужумчининг «Интер»да чиндан ҳам, қойилмақом мавсум ўтказгани айни ҳақиқат. Буни статистикаси кўрсатиб турибди:

*** Ромелу Лукаку «А» серия­нинг ўзида 23та гол урди (фақат Криштиану Роналду ва Чиро Иммобиледа голлар сони кўпроқ).

*** Ромелу Лукаку Италия кубоги ва ЕЧЛда 2тадан гол урди.

*** Ромелу Лукаку ЕЛ доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг барчасида рақиблар дарвозасини нишонга олди - жами 7та гол.

*** Ромелу Лукаку ЕЛда ўзи иштирок этган кетма-кет 11та ўйин­да гол қувончини туйиб, турнир рекордини ўрнатди. У ЕЛда гол уриш сериясини «Эвертон»даги фаолиятида бошлаб қўйганди.

*** Ромелу Лукаку пандемия танаффусидан кейин 16та ўйинда иштирок этиб, уларнинг 9тасида рақиблар дарвозабонларини ранжитиш уддасидан чиқди.

*** Ромелу Лукаку «Интер»даги дебют мавсумида жами 34та гол урди. Бу ўша машҳур «сўйлоқ» - Роналдо давридан буён дебютант футболчи томонидан қайд этилган энг яхши кўрсаткичдир. Бразилиялик «феномен» ҳам «нерадзуррилар» сафидаги илк мавсумини 34та гол билан якунлаганди.

*** Ромелу Лукаку фаолияти давомида ҳеч қачон бундай самарадорликка эришмаганди. Яъни бирор мавсум 30та гол маррасидан ўтган эмасди. Қисқаси, унинг учун ЕЛ финалида хитоб белгисини қўйиш қолганди, холос. Аммо бир кам дунё...

*** «Севилья» ҳимоячиси Диего Карлос ўйин бошида бельгияликни қоидага зид равишда тўхтатиб қўйгач, унинг ўзи пенальтидан фойдаланиб, «Интер»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:0.

*** Ҳисоб 2:2 бўлиб турган паллада айнан Диего Карлос чалқанча усулда зарба йўллагач, Лукаку тўпга оёғини қўйди ва якунда «Интер» учинчи голни қабул қилди. Қисқаси, шу вазият туфайли «Севилья» 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ЕЛ бош соврини соҳибига айланди. Бош­қача айтганда, бутун мавсум тинмай гол урганча жамоани ўз ортидан эргаштирган Лукакунинг тўпга тегиниши қимматга тушди ва «нерадзурралар» еврокубоксиз қолишди. Соф драма!

***

Европа Лигаси финалидаги мағлубият «Интер»нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукакуга оғир ботди. Daily Mail хабарига кўра, 27 ёшли футболчи кумуш медални қабул қилишни хоҳламади. Эслатиш жоиз, ўйин бошида пенальтидан ҳисобни очган Лукаку кейинроқ жамоаси дарвозаси ишғол қилинишига сабабчи бўлди. «Интер» эса шу автогол туфайли мағлубиятни тан олди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz