Қайднома

Қидирув

Ўнта футболчи чақмоқ туфайли ҳаётдан эрта кўз юмди

Ўнта футболчи чақмоқ туфайли ҳаётдан эрта кўз юмди

  01.09.2020 00:09
  0
  201
Ўнта футболчи чақмоқ туфайли ҳаётдан эрта кўз юмди

Уганда давлатида ўнта футболчи чақмоқ уриши натижасида ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг ҳаммаси ёш йигитчалар бўлишган. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб «LADBible» хабар берди.

Фалокат 27 август куни футбол майдонида юз берди. Болалар сомон томли уйчанинг остига яширинишга уринишган. Бироқ чақмоқ уларни аяб ўтирмади. Тўққиз нафар футболчи воқеа жойида, яна бир нафари шифохонага олиб кетаётганда йўлда жон берди. Футболчилар 10 ёшдан 16 ёшгача ёш йигитчалар бўлишган.

Маҳаллий полицияда юз берган воқеани «аянчли ва қайғули ҳодиса» деб аташди. Фавқулодда вазиятлар вазири Муса Экверунинг сўзларига кўра, юз берган воқеада муҳандислар айбдор: улар бино томига яшинқайтаргич ўрнатиши керак бўлган.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz