Қайднома

Қидирув

«Реал Сосьедад» Давид Сильвни расман таништирди

«Реал Сосьедад» Давид Сильвни расман таништирди

  01.09.2020 07:46
  0
  218
«Реал Сосьедад» Давид Сильвни расман таништирди

31 август куни «Реал Сосьедад» жамоанинг янги футболчиси – Давид Сильвани расман таништирди. Футболчи одатга кўра, тўп билан ҳаракатланишини намойиш этиб, янги жамоасида нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

«Жуда ҳаяжондаман, фаолиятимнинг янги қисми шу ерда бошланмоқда, клубдошларим ва ходимлар билан танишаман. Жамоа ажойиб футбол кўрсатади, умид қиламанки, унга киришиб кетаман, ушбу клубда узоқ йиллар мароқли тўп сураман. Футбол нуқтаи назаридан ниятларим бисёр, менимча, «кумуш» учун курашишимиз мумкин.

Тажрибам эвазига жамоанинг муҳим бўлагига айланаман, ёшларга кўмаклашишга ҳаракат қиламан. Фаолиятим давомида кўплаб совринлар ютдим, бу ерда ҳам анъанани давом эттирмоқчиман. Мен билан айнан шунинг учун шартнома имзолашди», – деди футболчи таништирув маросимида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz