Қайднома

Қидирув

«Валенсия» «Арсенал»дан Гендузи бўйича жавоб кутмоқда...

«Валенсия» «Арсенал»дан Гендузи бўйича жавоб кутмоқда...

  01.09.2020 12:00
  0
  255
«Валенсия» «Арсенал»дан Гендузи бўйича жавоб кутмоқда...

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Англия Премьер-лигасини Испания Примерасига алмаштириши мумкин.

Super Deporte хабарига кўра, «Валенсия» «канонирлар»га ушбу футболчини ижарага олиш бўйича таклиф жўнатишган. Испан жамоасининг ҳозирги молиявий аҳволи Гендузини тўлиқ харид қилиш имконини бермагани сабабли шундай йўл тутилди.

Маълумки, Маттео «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг узоқ йиллик режаларига кирмайди. Мутахассиснинг қарорига биноан, 21 ёшли француз июнь ойи охиридан буён жамоа машғулотларида қатнашмаяпти.

Аввалроқ Гендузи «Вильярреал» сафини тўлдириши мумкинлиги айтилганди. Яқинда ушбу жамоа бошқарувини «канонирлар»нинг собиқ устози Унаи Эмери ўз қўлига олганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz