Қайднома

Қидирув

Левандовски 40 ёшгача футбол ўйнамоқчи

Левандовски 40 ёшгача футбол ўйнамоқчи

  01.09.2020 11:12
  0
  234
Левандовски 40 ёшгача футбол ўйнамоқчи

«Бавария» форварди Роберт Левандовски келажак режалари билан ўртоқлашди. У ҳали яна узоқ муддат тўп суриш ниятида.

«Фаолиятимни «Бавария»да якунлаш – бу албатта, битта вариант, аммо олдинда яна кўп йилларим бор. Карьерамни тугатиш ҳақида ўйламаяпман. 32 ёшда эканлигимни сезмаяпман. Аксинча, 26 яшарлигимдан ҳам тетикроқ ҳис қиляпман ўзимни. Сўнгги йилларда оптимал даражага чиқиш учун астойдил ишладим.

Яна қанча муддат футбол ўйнамоқчиман? Балки, 8 йилдир», – деди ҳужумчи Kicker нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Левандовски Германияда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz