Қайднома

Қидирув

1- лига мусобақаси «Шарқ» ва «Ғарб» минтақага бўлинган ҳолда старт олади

1- лига мусобақаси «Шарқ» ва «Ғарб» минтақага бўлинган ҳолда старт олади

  01.09.2020 08:31
  0
  285
1- лига мусобақаси «Шарқ» ва «Ғарб» минтақага бўлинган ҳолда старт олади

Кеча «Бунёдкор» стадионининг матбуот анжумани залида 1-лига мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бутун дунёда рўй бераётган коронавирус пандемияси туфайли 1-лига ўйинлари тартибида мажбурий ўзгаришлар юз берди.

Унга кўра, қуйи лига мусобақаси икки босқичда ўтказиладиган бўлди. Биринчи босқичда 14 та жамоа икки минтақага бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Икки минтақадаги икки давра якунига кўра минтақаларда энг қуйи ўринни эгаллаган биттадан жамоа лигани тарк этади. Минтақаларда дастлабки учликни эгаллаган жамоалар иккинчи босқичда бир даврали ўйинлардан иборат Про-лига йўлланмаси учун баҳсларга киришади. Минтақаларда тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринлардан жой олган жамоалар эса иккинчи босқичда лигада жон сақлаш учун мусобақани давом эттиришади. Энг қуйидаги жамоалар ҳудудларда ўтказилган ҳудудий биринчиликлари ғолиблари ўртасида ўтказиладиган ўтиш турнирининг финалига қадар етиб борган икки жамоа билан 1-лига учун плей офф ўйинларида иштирок этишади.

 

ЎзПФЛ ва қуйи лига мутахассислари иштирокида ташкил этилган қуръа натижасига кўра минтақалар иштирокчилари қуйидаги тартибда жойлашишди:

 

«Ғарб» минтақаси

«Зирабулоқ» (Нарпай)

«Ғиждувон» (Ғиждувон)

Орол Сомали” (Нукус)

«Янгиер» (Янгиер)

«Жиззах-Барс» (Жиззах)

«Бунёдкор-2» (Тошкент)

«Чиғатой» (Тошкент)

 

«Шарқ» минтақаси

«Андижон-2» (Андижон)

«Навбаҳор-2» (Наманган)

«Пахтакор-79» (Уйчи)

«Пахтакор-2» (Тошкент)

«Локомотив-БФК» (Тошкент)

«Яшнобод» (Тошкент)

«Рубин» (Оҳангарон).

 

Қуръадан сўнг мусобақанинг 1-турида ўзаро куч синашадиган жамоалар:

 

«Ғарб» минтақаси

«Бунёдкор-2» - «Жиззах-Барс»

«Чиғатой» - «Ғиждувон»

«Орол Сомали» - «Янгиер»

«Зирабулоқ» – дам олади

 

«Шарқ» минтақаси

«Навбаҳор-2» - «Локомотив-БФК»

«Андижон-2» - «Рубин»

«Пахтакор-2» - «Пахтакор-79»

«Яшнобод» – дам олади.

Мусобақанинг санаси ва тақвими кейинроқ эълон қилинади.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz