Қайднома

Қидирув

Миш-мишлар асоссиз.Диёр Имомҳўжаев ўз лавозимида қолади

Миш-мишлар асоссиз.Диёр Имомҳўжаев ўз лавозимида қолади

  01.09.2020 11:20
  0
  274
Миш-мишлар асоссиз.Диёр Имомҳўжаев ўз лавозимида қолади

Кеча турли ижтимоий тармоқлар оқали ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомҳўжаевнинг ташкилотдан кетганлиги борасида хабарлар тарқалганди. Ҳозиргина Имомҳўжаевлар сулоласининг кенжа вакили барчасига ойдинлик киритди.

"Кеча оқшом ўзим ҳақимдаги хабарларни мароқ билан ўқиб чиқдим. Айримлар учун байрам байрамдек бўлсин учун пост қолдирмадим.

Ўз вазифамни тарк этсам, ўқувчиларимга албатта хабар бераман. Шу вақтгача улардан ҳеч нарса яширмаганман, бундан кейин ҳам шундай бўлади, биз беркиниб ўрганмаганмиз. Шу вақтгача айтганларимдан ва қилганларимдан афсусда эмасман. ТВ оқали мени оилам томоша қилади, уларнинг қаршисида эса ҳеч қачон ёлғон гапирмайман.

Ҳозирча Навбаҳор — Пахтакор учрашуви ўз вақтида ўтаётганидан хурсандман. Мана шундай ўйинлар, қарама-қаршиликлар аслида терма жамоани кучли қилади. Биз кучли терма учун чемпионатни қурбон қилиш йўлидан эмас, кучли чемпионат орқали кучли термага асос солишдан йўлидан юрамиз. Бу йўлдаги қарама-қаршиликлардан эса қўрқмаймиз.

Барчангизни истиқлол байрами билан муборакбод этаман. Эркимиз, ғуруримиз ва оримиз доим ўзимиз билан бўлсин"!


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz