Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" Тожикистон МТЖ аъзоси Эҳсони Панчшанбе билан шартнома имзолади

"Навбаҳор" Тожикистон МТЖ аъзоси Эҳсони Панчшанбе билан шартнома имзолади

  01.09.2020 13:25
  0
  320

Расман! 2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган ҳамда Тожикистон МТЖ аъзоси Эҳсони Панчшанбе "Навбаҳор"га ўтди

"Навбаҳор" футболчини сотиб олиш борасида "Истиқлол"га расмий таклиф билан чиқди. Тожикистон чемпиони таклифни ўрганиб чиқиб, футболчини сотишга рози бўлди. Бу ҳақда "Истиқлол" клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Эҳсони Панчшанбе "лочинлар" билан 2022 йил охиригача шартнома тузди. Футболчи янги клуби сафига 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин қўшилади.

1999 йил туғилган футболчи 4 марта Тожикистон чемпиони бўлди, 3 марта Тожикистон кубоги соҳибига айланди, 2 марта Тожикистон Суперкубогини қўлга киритди. Ҳозирга қадар Тожикистон терма жамоаси сафида 19та ўйинда майдонга тушган. Эҳсони 19 ёшида, 2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz