Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: " Россиядаги каби маълум бир фоизда томошабинлар ташрифига изн бериш ҳам мумкиндир "

Шота Арвеладзе: " Россиядаги каби маълум бир фоизда томошабинлар ташрифига изн бериш ҳам мумкиндир "

  02.09.2020 00:30
  0
  416
Шота Арвеладзе:

ЎзПФЛнинг амалдаги регламентига кўра аввалига «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе Coca-Cola Суперлига 14-тури доирасида «Навбаҳор»га қарши кечган ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди ҳамда журналистлар саволларига жавоб берди.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйин бошида уч-тўртта вазиятдан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган нақл бор. Рақиб шу куни битта аниқ зарба йўллади ва у гол билан якунланди. Натижада дуранг. Аслида, ўзимиз ҳам яхши ўйнолмадик, ўйинимиз секин чиқди. Негалигини билмайман. Афсуски, бир-икки ҳолатда тезкор ҳужумга ўтганда, вазият яратдик. Қолган ҳолатларда тезлик етишмади. Бугун икки очко йўқотдик.

- Стадионларга мухлисларни киритиш вақти келмадими?

- Коронавирус пандемияси даврида саломатлик биринчи ўринда бўлиши керак. Айрим мамлакатларда, хусусан, Россияда ҳам маълум фоизда мухлислар киришига рухсат берилди. Балки, шу услубда томошабинлар ташрифига изн бериш ҳам мумкиндир. Бунга мураббий сифатида шундай жавоб бера оламан, холос.

- «Пахтакор»ни олдинда Чемпионлар Лигасидаги иштирок кутмоқда. Шу ҳақда гапирсангиз.

- Тақвимимиз енгил деб бўлмайди, кўплаб футболчиларимиз даволанишди. Деярли ҳамма касалланди, мураккаб даврни бошдан ўтказдик. Мавжуд ҳолат ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан таъсир ўтказади. Қатардаги турнирга гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда етиб борамиз. Қайсидир жиҳатдан бу устунлик, бир томондан футболчиларнинг хотиржамликка берилишларига олиб келиши мумкин. Буларнинг барини инобатга олган ҳолда айтишим мумкинки, Чемпионлар Лигасида, биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишга интиламиз. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади.

Ўткир УМАРОВ ёзиб олди, "ИнтерФУТБОЛ" нашри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz