Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ: Намангандаги воқеалар бўйича ЎФАнинг Этика қўмитасига тақдимнома юборилди

ЎзПФЛ: Намангандаги воқеалар бўйича ЎФАнинг Этика қўмитасига тақдимнома юборилди

  02.09.2020 12:22
  0
  422
ЎзПФЛ: Намангандаги воқеалар бўйича ЎФАнинг Этика қўмитасига тақдимнома юборилди

2020 йил 1 сентябрь куни Суперлига 14-туридан ўрин олган «Навбаҳор лочинлари» - «Пахтакор» футбол клублари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

«Футбол учрашувларига карантин чекловлари туфайли мухлислар киришига рухсат берилмаган бўлса-да, «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби мазкур учрашувда стадионга мухлислар киритилишига йўл қўйгани маълум бўлди. Шу билан бирга мухлислар томонидан меҳмон жамоа аъзолари ва ҳакамларни ҳақорат қилиш ҳолатлари ёзиб олинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бу билан «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби томонидан COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўллаш шароитида профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларни ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларининг 4.23-банди, шунингдек, Интизом кодексининг 5.38, 5.40-бандлари бузилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Этика қўмитасига тақдимнома юборилди», - дейилади ПФЛ расмий сайти хабарида.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz