Қайднома

Қидирув

Рональд Куман ва яна Лионель Месси ҳақида...

Рональд Куман ва яна Лионель Месси ҳақида...

  02.09.2020 16:04
  0
  356
Рональд Куман ва яна Лионель Месси ҳақида...

«Барселона»нинг янги бош мураббийи Рональд Куман жамоада Хосеп Гвардиола даврида амалда бўлган қоидани қайта жорий этди.

«Sport.es» нашрининг хабарига кўра, Куман клубнинг барча футболчиларидан базага машғулотлар бошланишидан бир соат аввал келишни талаб қилган.

Қайд этиш жоиз, ушбу қоидани биринчи марта Хосеп Гвардиола Каталония клубини бошқарганида жорий қилган. Аммо кейинчалик бошқа мураббийлар келиши билан, бу талаб йўқолиб кетган. Эндиликда Куман ҳам жамоадаги интизомни кучайтириш учун жадвалга қатъийлик киритган.

Қайд этиш, «Барселона» ўтган мавсумда ҳеч қандай соврин ютолмади: Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария»га 2:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди, шунингдек, жамоа Испания Кубогида ҳам муваффақиятсизликка учради.
***

Испаниялик журналист Эду Агирре аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг «Барселона»дан кетишни истаётганини кескин танқид остига олди.
"Мен учун Месси футбол тарихидаги энг катта хиёнатни қилмоқда. Месси «Барселона»ни қийин аҳволда ташлаб кетмоқда, у чўкаётган кемадан қочмоқда. У ҳозир кетмаслиги керак. «Барселона» мухлислари бунга лойиқ эмас" - деб хулоса қилмоқда  испаниялик журналист Эду Агирре...

Эслатиб ўтамиз, Месси янги мавсумга жамоа билан биргаликда машғулот ўтказмаяпти ва «Барселона»дан кетмоқчи. Клуб эса Лионелнинг фикридан қайтишига ва жамоада қолишига ишонмоқда.

Шартномага кўра, агар Месси машғулотларни 11 кундан 30 кунгача ўтказиб юборса, унга маошининг 25 фоизи миқдорида жарима солинади. Ҳозирда Месси учун асосий даъвогар «Манчестер Сити» бўлиб турибди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz