Қайднома

Қидирув

Хорхе Месси дўстона хайрлашувдан умидвор

Хорхе Месси дўстона хайрлашувдан умидвор

  02.09.2020 21:13
  0
  258
Хорхе Месси дўстона хайрлашувдан умидвор

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе шу ҳафта клуб раҳбарлари билан учрашиб, ўғлининг келажагини муҳокама қилмоқчи.
Ката Месси жумладан, кеча «Барса» президенти Хосеп Бартомеу қабулида бўлди. Mundo Deportivo хабарига кўра, У «Барселона» раҳбариятини ўғли билан шу ёзда яхшиликча хайрлашишга кўндирмоқчи. Яъни Хорхе қандайдир можароли айрилиқ кузатилишига қарши. Олдинроқ Мессининг ўзи ҳам «Барселона» билан ўзаро келишган ҳолда орани очиқ қилишни хоҳлашини айтганди. Таъкидланишича, Лео раҳбариятдан шартномасидаги алоҳида бандга мувофиқ, ҳамкорликни ҳеч қандай муаммосиз тўхтатишни сўраган экан. Каталонияликлар ўз навбатида, келишувдаги ўша банд 10 июнь куни ўз кучини йўқотганини маълум қилишган. Ла Лига бу борада «Барса» позициясини маъқулламоқда. Қисқаси, каталонияликлар аргентиналик юлдузни эркин агент мақомида қўйиб юбормайдилар, барибир. Улар ҳаттоки, харидор жамоадан шартномада кўрсатилган 700 миллион еврога тенг товон пулини талаб қилишлари ҳам мумкин. Ҳозирда футболчининг ҳуқуқшунослари айни шу масала билан шуғулланишмоқда. Бу вақтда Хорхе Месси ҳамон «Барселона» ўғли билан дўстона тарзда хайрлашишидан умидвор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz