Қайднома

Қидирув

Музокара натижа берармикан?

Музокара натижа берармикан?

  02.09.2020 21:42
  0
  256
Музокара натижа берармикан?

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес яқин орада «Ювентус» либосини эгнига олса, ажабмас.
Mundo Deportivo маълумотига биноан, айни пайт томонлар уругвайлик футболчининг трансфери юзасидан музокара олиб боришмоқда. Гап шундаки, «Барселона»нинг янги бош мураббийи Рональд Куман ҳужумчи билан яккама-якка суҳбат чоғи унга янги клуб қидиришни тавсия қилган экан. Таъкидланишича, томонлар ўртадаги шартномани муддатидан олдин ўзаро келишган ҳолда бекор қилишлари ҳам ҳеч гап эмас. Яна бир вариантга кўра, «Барса» Суаресни минимал сумма эвазига қўйиб юборади.
Манбанинг маълумотига кўра, уругвайликни Туринда Криштиану Роналду ва Пауло Дибала билан бирга ўйнаш имкониятини қизиқтирмоқда. Эслатма, 33 ёшли ҳужумчи амалдаги шартномага мувофиқ, 2021 йилнинг июнигача «Барселона»га тегишли.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz