Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатидаги дебют мавсумидаёқ маҳаллий ОАВ назарига тушди. Лекин унинг янги клуби - «Шахтёр» (Солигорск) ҳақида айтарли маълумотга эга эмасмиз. Gol.ru нашри маълумотларига кўра, ҳамюртимизнинг жамоаси ҳозирда Беларусдаги оппозицион куч ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда. Демак, қуйида шу манба мақоласи асосида «Шахтёр»га зимдан нигоҳ ташлаймиз.
* Солигорск клуби яқинда Виталий Лисаковичнинг «Локомотив» (Москва)га трансферидан миллион евро ишлади. Шунинг баробарида ҳужумчи ҳамон чемпионатнинг энг яхши тўпурарлари қаторида бормоқда - унинг ҳисобида 9та гол ва 4та самарали ухатма бор.
* Ҳозирда Лисакович ўрнида ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев тўп сурмоқда. «Шахтёр» уни «Энергетик-БГУ»дан таклиф қилди. Яхшибоев - Беларусь чемпионати Олий лигаси бош тўпурари - 12та гол.
* «Шахтёр» жорий чемпионатни 4та голсиз ўйин билан бошлади, қолаверса, қаторасига 3 марта мағлубият аламини татиб кўрди. Энди эса жамоа турнир жадвалининг энг юқорисида!
* «Шахтёр»ни 2019 йилдан буён Украина футболи афсоналаридан бири Юрий Вернидуб шуғуллантирмоқда эди... Бу унинг мураббийлик фаолиятида илк хорижий тажрибадир.
* «Ислочь» - «Шахтёр» ўйини (Беларусь чемпионати 22-тури)да футбол-сиёсий драма кузатилди. Мезбон клуб сафида 35 ёшли Николай Януш «дубл»га эришиб, 4:2 ҳисобидаги ғалабага катта ҳисса қўшди. Фахрий ҳужумчи Солигорск футболи афсонаси ҳисобланади. У «Шахтёр» дарвозасига урган голларини оппозицион ишоралар билан нишонлади. Светлана Тихановская ва Вероника Цепкало намойишчилар олдига шундай ишоралар билан чиқишганди.
* «Шахтёр» фанатлари стадионда биринчи бўлиб оппозицион ҳаракатни қўллаб-қувватлашди. Яъни «Беларусь, дадилроқ!» («Живе Беларусь!») шиорини кўз-кўз қилишди. Бу воқеа 6 август санаси, мамлакатдаги президент сайловидан бир неча кун олдин «Динамо Брест»га қарши баҳсда кузатилганди. Бу аввалроқ Светлана Тихановскаянинг стадиондаги митингини қолдирган Солигорск ҳукумати ҳаракатига жавоб эди. «Шахтёр» мухлислари акциясидан кейин футбол мутасаддилари тўлиқ бир тур ўйинларини ортга суришди, сайловгача янги «томоша»лар бўлмаслиги учун, албатта.
* «Шахтёр» 21 август куни кам сонли клублар қаторида намойишлар ва калтаклаш мавзусида расман чиқиш қилди. Яъни солигорскликлар зўравонликни қаттиқ қоралаб, намойишлар чоғи жабрланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун тузилган хайрия лойиҳаларига ҳисса қўшишди. Клуб жумладан, «ИМЕНА» хайрия лойиҳасига қўшилди (бунда миллион рублдан кўп маблағ йиғилди).
* «Шахтёр» ҳимоячиси Александр Сачивко намойишларни ошкора тарзда қўллади. У «Живе Беларусь!» шиорини «Инстаграм»даги саҳифасига жойлашдан ташқари, турмуш ўртоғи билан кўчага ҳам чиқди. «Шахтёр» ҳомийси - «Беларуськалия» номидан эса компания бош директори Иван Головатий эса ҳукумат структурасини оддий фуқароларга асоссиз равишда зўравонлик ишлатганликда айблади.
* «Шахтёр» 27 август куни еврокубоклар доирасида майдонга тушди. ЕЛ биринчи саралаш босқичидан ўрин олган «Сфинтул Георге» (Молдова)га қарши ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад мезбон сифатида ўйнаган «Шахтёр» вакилларидан юз ўгирди - 1:4. Жумладан, 46-дақиқада захирадан тушган Жасур Яхшибоев зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди.
* «Шахтёр» 30 август куни Беларусь кубоги 1|16 финалида «Гомель» жамоаси билан куч синашиб, муаммосиз кейинги раундга йўл олди - 4:1.
* Солигорскнинг «Шахтёр» клуби бош мураббийи Юрий Вернидуб Беларусь чемпионати финишига 8та тур қолганида, истеъфога чиқарилди.
Бунга ката эҳтимолки, жамоанинг ЕЧЛ саралаш босқичидаги омадсизлиги сабаб бўлди. Тўғри, «Шахтёр»нинг «Твиттер»даги расмий саҳифасида истеъфога бошқача изоҳ берилди: «Юрий Вернидуб оилавий сабаблар туфайли ўз хоҳиши билан кетишга қарор қилди. Клуб мураббий хоҳишини инобатга олди ва энди янги мураббий излашга киришади». Умуман олганда, бош мураббий ёрдамчилари Дмитрий Кара-Мустафо, Александр Ногин, Игорь Фокин ва Валерий Михайленко ҳам ишдан кетишди. Эслатма, «Шахтёр» Беларусь чемпионати 22-туридан сўнг 43 очко билан турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20