Қайднома

Қидирув

«Бока Хуниорс»да ҳам коронавирус тўлқини

«Бока Хуниорс»да ҳам коронавирус тўлқини

  03.09.2020 05:40
  0
  214
«Бока Хуниорс»да ҳам коронавирус тўлқини

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубида коронавирусга чалинганлар сони 19 нафарга етди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида хабар берилди. ОАВ маълумотларига қараганда, 14 нафар футболчи ва 5 нафар клуб ходими ҳақида гап бормоқда.
Айтиш жоиз, «Бока» тақвим бўйича 17 сентябрь куни қайта тикланадиган Либертадорес кубоги доирасида Парагвайнинг «Либертад» клубига қарши ўйнаши керак. Таъкидланишича, агар аргентиналиклар ўша вақтга қаждар тўлиқ таркибни тайёрлай олмаса, унга техник мағлубият ёзилиши ҳам мумкин. «29 августга ўтар кечаси бир қатор ўйинчиларда COVID-19никига ўхшаш симптомлар сезилди, шунинг учун эртасига ҳамма тест жараёнига жалб этилди. Афсуски, кўпчилик таҳлили натижалари мусбат чиқди. Такрорий тест эса, жамоада инфекция тўлқини борлигини тасдиқлади. Натижада клубнинг барча аъзолари алоҳида хоналарда изоляцияга олинди. 72 соатдан кейин қайт тест топшириш белгиланган, унгача машғулотлар ҳақида гапириш ҳам ортиқча», — дейилади «Бока Хуниорс» баёнотида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz