Қайднома

Қидирув

Бугун миллий ва ёшлар терма жамоаларимизда катта ўйинлар ва...

Бугун миллий ва ёшлар терма жамоаларимизда катта ўйинлар ва...

  03.09.2020 10:20
  0
  204
Бугун миллий ва ёшлар терма жамоаларимизда катта ўйинлар ва...

Хабарингиз бордир, Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Тошкентда Тожистон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Вадим Абрамов шогирдлари мазкур ўйин олдидан 31 август куни йиғинга киришдилар. Дастлабки машғулотларни бош мураббий эмас, балки Сервер Жепаров олиб борди.
Қолаверса, машғулотда «Навбаҳор» ва «Пахтакор» футболчилари иштирок этишмади. Улар ўзаро ўйиндан кейин терма жамоа ихтиёрига қўшилишди. Қолган футболчилар «Бунёдкор» академияси майдонида шуғулланишди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

3 сентябрь (пайшанба). Соат 19:00

Тошкент. «Локомотив» стадиони

ЎЗБЕКИСТОН - ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар

Дарвозабонлар

Элдор Суюнов («Пахтакор»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Қўқон-1912»)

Ҳимоячилар:

Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Пахтакор»), Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Ислом Қобилов («Бунёдкор»), Иброҳимхалил Йўлдошев («Бунёдкор»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»)

Ярим ҳимоячилар

Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»), Аброр Исмоилов («Пахтакор»), Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»), Фаррух Икромов («Бунёдкор»), Ҳожимат Эркинов (АГМК), Искандар Шайқулов («Сўғдиёна»), Акмал Мозговой («Насаф»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Суҳроб Бердиев («Қўқон-1912»), Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»)

Ҳужумчилар

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Шаҳзод Убайдуллаев («Металлург»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

ОАВ диққатига

ОФКнинг COVID-19 пандемияси бўйича тузган протоколига мувофиқ, баъзи чекловлар бор:

- ўйинолди матбуот анжумани ўтказилмайди;

- кийиниш хонасида суратга олиш мумкин эмас;

- ўйинолди ва кейинги стендап ва интервьюлар тақиқланади;

- микст-зонадан фойдаланилмайди;

- медимарказдан фойдаланилмайди.

Ўйин куни фақат телеканал мухбири ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва футболчиларидан қисқа (flash) интервью олиши мумкин, албатта, камида 2 метлик оралиқ масофани сақлаган ҳолда.
***

O'zbekiston - Tojikiston o'rtoqlik uchrashuvini Axrol Risqullayev boshqarib boradi

Bugun O'zbekiston milliy terma jamoasi "Lokomotiv" stadionida Tojikistonga qarshi maydonga tushadi.

Mazkur bahs o'zbekistonlik hakamlar brigadasiga ishonib topshirildi.

Bosh hakam: Axrol Risqullayev

Yon qanot hakamlari: Alisher Usmonov, Sanjar Shoyusupov

Zaxira hakami: Jasur Muxtorov
***

Ўртоқлик ўйинлари
3 сентябрь (пайшанба)
Тожикистон (U-19) – Ўзбекистон (U-19)

Хўжанд, «Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги» стадиони. 17:00 (Тошкент вақти)


3 сентябрь (пайшанба)
Ўзбекистон МТЖ – Тожикистон МТЖ

Тошкент, «Локомотив» стадиони. 19:00


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz