Қайднома

Қидирув

Лутфулло Тўраев Вадим Абрамовнинг "ишонган" футболчиси-ми?

Лутфулло Тўраев Вадим Абрамовнинг "ишонган" футболчиси-ми?

  03.09.2020 22:00
  0
  405
Лутфулло Тўраев Вадим Абрамовнинг

Айтиш жоизки, бугун ҳам жаноб Вадим Абрамов экспериментал таркибдан нима кўзлаганини тушунолмадик. Мумкин, бугунги таркиб миллий терма жамоага "ўринбсарлар" сифатида кўрилгандир. Аммо, яна Лутфулло Тўраевни таркибга жалб қилганига ҳайрон қолдик.
Бу фахрий футболчини камситмаган ҳолда айтиш керакки, ҳозирда Лутфуллони таркибга киритиш мантиқсизликнинг ўзгинаси. Аммо, Вадим Карлеонович яна унга ишонч билдирди...унинг ўрнига ҳам ўзи хоҳлаган ёш истеъдодли бошқа футболчи таркибга жалб қилинганида мақсадга мувофиқ бўларди. Тўғри, у ўйин сифатини бузмади, аммо унинг ўрнида бошқа бир ёшроқ янги "ном"ни кашф қилинса яхши бўлармиди...

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, Тожикистон миллий жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида қийинчилик билан ғалабага эришилди. Лекин, майдонга тушган бугунги таркибдан бундан ортиғини кутсак адолатдан бўлмасди.

Бинобарин, мураббий легионер футболчиларимиз хизматидан фойдалана олмай, Суперлига клубларидан таклиф этилган футболчилардан фойдаланди холос...

 

3 сентябрь (пайшанба)
Ўзбекистон – Тожикистон - 2:1
Тошкент, «Локомотив» стадиони. Томошабинсиз. 

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Жасур Мухторов.
Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 33, Мурод Холмуҳаммедов 67 пенальтидан - Зоир Жўрабоев 48.
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Иброҳимхалил Йўлдошев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 10. Аброр Исмоилов (5. Акмал Мозговой, 75), 13. Санжар Қодирқулов (8.Нурилло Тўхтасинов, 65), 15.Мурод Холмуҳаммедов (21.Искандар Шойқулов, 85), 17. Шаҳзод Убайдуллаев (19. Шоҳруз Норхонов, 65), 18.Лутфулла Тўраев, 20. Ҳожимат Эркинов (7.Қувондиқ Рўзиев, 65), 22.Ойбек Бозоров (23.Фаррух Икромов, 85)
Тожикистон: 23. Шоҳруҳ Қирғизбоев, 4.Хуршед Бекназаров (2.Зоир Жўрабоев, 46), 5. Манучеҳр Сафаров, 7. Комрон Турсунов, 9. Алишер Жалилов, 17. Эҳсони Панжшанбе, 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Жалилов (11. Шериддин Бобоев, 46), 22. Жаҳонгир Эргашев (15.Умаржон Шарипов, 83), 24. Давронжон Эргашев (25. Ваҳдат Ханонов, 75).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz