Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: "Асосий ўйинларда барибир легионерларга таянилади..."

Вадим Абрамов: "Асосий ўйинларда барибир легионерларга таянилади..."

  03.09.2020 22:25
  0
  323
Вадим Абрамов:

Ўзбекистон-Тожикистон (2:1) назорат учрашувидан кейин Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб тассуротлари билан ўртоқлашди...

- Ўйинни кўрдинглар, ёмон бўлмади. Кўплаб ёш футболчиларни кўриб олдик. Бу фақатгина фойдага хизмат қилди. Гарчи пенальтидан гол урган бўлсак-да, ўйинда адолатли ғалабага эришдик деб ҳисоблайман. Ташаббус бизнинг томонда бўлди.

- Менимча, бугун барча футболчилар ўзларини кўрсатишди. Тожикистон жуда яхши ўйнади. Агарда Германия Голландия билан ўйнаса, бу принципиал баҳс дейилади. Бугун ёшларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ барибир жамоавий ўйинни кучайтириш керак. Сиз кўришни истаган жамоавий ўйин ҳали шаклланмаган. Индивидуал энг кучли футболчиларни танлаб олишга ҳаракат қилдик. 19 ёшли терма жамоа учун эса академиялар кўп. Уларда танлаш имконияти юқорироқ.

- Миллий терма жамоа расмий ўйинда ўйнамаганига 1 йил бўлиб қолди. Ўйин услуби рақибларнинг ўйинига қараб танланади. Пандемия сабабли жуда катта танаффус бўлди, мен сеҳргар эмасман. Бугун ҳам ҳужумкор ўйнадик, ҳимояга ётиб олмадик. Вақт керак, вақт ўтиб, сизлар кутган ўйин услуби юзага келади.

- Йиғинларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашади. Истаймизми йўқми, барибир, расмий ўйинларда легионерларга таянилади.

- Пандемия сабабли улар бизнинг ихтиёримизга етиб кела олишмаяпти. Эрон билан ўртоқлик ўйинни октябр ойига кўчирдик. БАА билан келишувга яқинмиз. Кўп нарса ҳаво рейсларига боғлиқ. БААга чартер рейслар очилган бўлса, учиб кетишимиз мумкин. Муаммо шунда. Пандемияда вазият қандай бўлишига қараб иш тутамиз. Ҳориждаги футболчилар билан биз доимий алоқадамиз. Теле-трансляциялар орқали футболчиларни кузатиб борамиз.

- Марказлаштириладиган бўлса ҳам унга тайёрланиш керак. Балки ўйинлар январ ёки феврал ойларида бўлиб ўтар. Менимча бунгача бўладиган ўртоқлик ўйинлари фойдадан ҳоли бўлмайди. Эрон ва БАА термалари билан ўртоқлик ўйинлари орқали расмий ўйинларга яхши тайёрланамиз.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz