Қайднома

Қидирув

Лушан: «Динамо»таркибида Месси ёки Роналдудек юлдузлар йўқдир, лекин меҳнаткаш жамоа бор»

Лушан: «Динамо»таркибида Месси ёки Роналдудек юлдузлар йўқдир, лекин меҳнаткаш жамоа бор»

  04.09.2020 15:48
  0
  244
Лушан: «Динамо»таркибида Месси ёки Роналдудек юлдузлар йўқдир, лекин меҳнаткаш жамоа бор»

Про лига 4-тури доирасидаги «Динамо» - «Зомин» (3:0) ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Зомин» жамоасига қарши ўйинда учта вазиятдан гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, айтишим керакки бу осон ғалаба бўлгани йўқ. Рақиб жамоа тартибли ва паслар орқали яхши ўйин намойиш этди. «Хоразм»га қарши ўйиндан кўра бу баҳсда қийинроқ бўлди. Рақибимиз таркиби бизни жамоамиздек яқинда эмас, анчадан буён бирга тўп суриб келмоқда. Шу боис улар бир-бирини яхшироқ тушунади. Фикримча, йирик ҳисоб ўйинни қандай кечганлигига мос эмас. Қийин ғалабага эришдик. Биз айрим жойларда хато қилдик, вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз керак.

- Яъни, натижадан қониқдингиз, жамоа ўйинидан эмас, шундайми?

- Ўйинни кўраяпсиз, биз вазиятлардан фойдалана олиш бўйича яхшироқ натижа қайд этишимиз керак. Ҳали яхлит жамоага айланмадик. Жамоавий ўйинимизни қуриш билан бандмиз. Йигитлар ўзаро тушуниш кучайиши керак.

- Ўтган ғалабали ўйин билан таққослаганда таркибда катта ўзгаришлар юзага келди. Бу нима билан боғлиқ?

- Жамоамиз таркиби биз мураббийлар штаби учун ҳали янги. Уларнинг ўйини билан яхшироқ таниша бошлаяпмиз. Шу боис янги жамоада яхлит таркибни ҳосил қилиш учун ҳам вақт керак бўлади. Биласизми, чемпионатимизда ҳар 3-4 кундаги тур ўйинларига бирорта ҳам жамоа битта таркибни тушира олмайди. Чунки битта таркиб 4 кун ичидаги иккита ўйинга бир хил жисмоний тайёргарлик талабига жавоб бера олмайди. Шу сабаб таркибда ўзгаришлар қилиб турамиз. Айниқса ҳужумкор чизиқларда.

Бугун чап қанот ҳимоячимиз Аваз Агалиев жароҳати боис бизга ёрдам бера олмади. Унинг ўрнига майдонга тушган Ҳамидов яхши ўйин намойиш этди. У майдондаги энг яхшилардан бири бўлди. Энди Агалиев яна сафга қайтиши учун рақобат қилиш керак бўлади. Мени хурсанд қиладигани жамоамизда ҳар бир чизиқ учун тенг кучли икки нафардан футболчилар бор. Кимдир жароҳат олса, унинг ўрнига бошқа ўйинчини тушира оламан. Айнан ҳар бир чизиқда икки нафардан рақобатчи борлиги жиҳатидан кўнглим тўқ. Тўғри бизда Месси ёки Роналду каби юлдуз футболчилар йўқ, лекин меҳнаткаш жамоа бор.

Дамир Темировнинг жароҳати эртага ўтказиладиган УЗИдан кейин маълум бўлади. Умид қиламанки, Дамир энг кўпи 10 кунда сафимизга қайтиши керак. Таркибда энг яхшилигини исботласа яна асосий таркибга қайтади.

Яна бир ярим ҳимоячимиз Шоҳрух Абдураҳмоновнинг йўқлиги сабаби, у Ўзбекистон ёшлар жамоасидан чақирув олган. Терма жамоа мураббийлари билан келишувга кўра, Абдураҳмоновни ўйинимизга қўйиб юборишлари керак эди. Аммо таркибда футболчилар танлови катта эмаслиги учун, у яна термада қолди. Кейинги ўйинимизгача Шохруҳ сафимизга қайтади. Бир кун дам олиб, душанба кунги «Оқтепа» билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz