Қайднома

Қидирув

Аллан - «Эвертон» футболчиси

Аллан - «Эвертон» футболчиси

  04.09.2020 20:12
  0
  225
Аллан - «Эвертон» футболчиси

«Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис жамоанинг марказий ҳимоячиси Аллан фаолиятини чиндан ҳам, «Эвертон»да давом эттиришини расман тасдиқлади.

Олдинроқ ОАВда Англия клуби неаполликлар билан 29 ёшли футболчининг трансфери юзасидан келишиб олгани ва 25 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Келишувга кўра, «Наполи» бунга қўшимча тарзда бонус шаклида яна 5 миллион олиши мумкин. «Ҳа, Аллан энди «Эвертон»да ўйнайди. Келишув ҳақида тез орада расмий хабар берилади», — дея де Лаурентис сўзларидан иқтибос келтирди журналист Фабрицио Романо «Твиттер» тармоғидаги саҳифасида. Аллан «Наполи» сафига 2015 йили «Удинезе»дан 11,5 миллион евро эвазига ўтганди. Бразилиялик футболчи мавсум-2019|2020да «адзурралар» сафида 33 марта майдонга тушди ва 2та гол уришдан ташқарии, яна бирига ҳаммуаллифлик қилди. Айтиш жоиз, «Эвертон»ни айни пайт «Наполи»нинг собиқ устози Карло Анчелотти бошқармоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz