Қайднома

Қидирув

Неймар «ПСЖ»да қолади!

Неймар «ПСЖ»да қолади!

  04.09.2020 21:37
  0
  236
Неймар «ПСЖ»да қолади!

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар камида яна бир мавсум Париж клубида қолади. Буни бразилиялик юлдузнинг ўзи ҳам тасдиқлади.
«Хотиржам бўлинглар, «ПСЖ»да қоламан! Мақсадим тайин - клуб билан ЧЛ финалига қайтиш ва турнир ғолибига айланиш», — деди Неймар Париж жамоаси матбуот хизматига берган интервьюсида. Бразилиялик юлдуз 2017 йилнинг ёзидан буён «ПСЖ» сафида ўйнамоқда. «Барселона»дан 222 млн. еврога сотиб олинган футболчи ортда қолган вақт давомида парижликлар сафида жами 85та ўйин ўтказиб, 70та гол ва 41та самарали узатма қайд этди. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси эса 2022 йилнинг июлигача мўлжалланган.

Айтганча,Неймар ўз ҳомийини ўзгартирмоқчи. RMC Sport маълумотига кўра, у АҚШнинг Nike компанияси билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Бинобарин, томонлар август ойигача мўлжалланган шартнома муддатини узайтириш борасида келишолмадилар. Айтиш жоиз, 28 ёшли Неймар Nike билан нақ 15 йил ҳамкорлик қилди. Жумладан, 2011 йили 105 млн. еврога тузилган шартнома 11 йилга мўлжалланган эди. Тахмин қилинишича, Неймар энди Германиянинг Puma компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz