«ПСЖ» етакчиларидан бири Неймар «Бавария» ўрнига «Байер»ни табриклаб, катта шов-шув кўтарди. Ахир бразилиялик юлдуз «Твиттер» ижтимоий тармоғида 48 млн. обуначини ўз ичига олган улкан аудиторияга эга. Тушунарлики, Неймар ЧЛ финалидаги мағлубиятни жуда оғриқли қабул қилди. Дейлик, финал ҳуштаги янграши билан йиғлаб ҳам олди. Ўша паллада уни ҳам ўз жамоадошлари, ҳам бегоналар, ҳам рақиблар юпатишга уринишди.
Неймар Лиссабон финали тортиқ этган стрессдан ҳали қутулмаган кўринади. Ҳарқалай, унинг «Твитттер»даги кулгули хатосини бундан бошқача изоҳлаш қийин. Хуллас, бразилиялик футболчи яқинда ижтимоий тармоқ орқали фанатларга миннатдорчилик билдириш баробарида ЧЛ финалидаги рақиб жамоани ҳурмат билан табриклади: «Мағлубият - бу спортнинг ажралмас қисми. Барчамиз охиригача ҳаракат қиламиз, курашамиз. Ҳар бирингизга қўллаб-қувватлаганингиз ва садоқатингиз учун раҳмат. Ўз навбатида, «Байер»ни ҳам табриклаймиз». Нима? «Байер»? Ҳа, шундай. Неймар шунчаки, битта ҳарфни қолдириб кетибди: BAYER. Бу - «Байер». «Бавария» эса - BAYERN.
Аслида бу лотин алфавити амалда бўлган мамлакатларда абадий қийинчилик ва муаммо саналади. Шунинг учун ҳам, «Байер» ҳар жойда ўз номига 04 рақамини қўшиб ёзади, «Бавария» эса кўпинча Мюнхен атамасини. Тўғри, Неймарнинг хатосига муносабатлар орасида конспирологик тахмин ҳам йўқ эмас. Яъни у атайин шундай қилган эмиш. Бошқача айтганда, доимий «NEVERкузен» меми (Леверкузен шаҳри ва «Байер»нинг финалларни бой бериш бобидаги суперқобилиятига нисбатан пародия) воситасида «Бавария» жиғига тегишни ўйлаган. Зеро, «доришунослар» XXI асрнинг ўзида нақ 6 марта иккинчи мақоми билан чекланишган:
- Бундеслигада 2 марта кумуш медаль олишган.
- Германия кубоги финалида 3 марта мағлубиятга учрашган.
- ЧЛ финалида енгилишган.
Айтганча, «Байер» охирги финални 4 июль куни бой берди (Германия кубогида айнан «Бавария»га). Ўз ўрнида таъкидлаш керак, «Байер»нинг ўзи Неймар хатосига яхши реакция билдирди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20