Қайднома

Қидирув

Ишонаверинг, 24 ёшгача 20та соврин!

Ишонаверинг, 24 ёшгача 20та соврин!

  05.09.2020 01:37
  0
  651
Ишонаверинг, 24 ёшгача 20та соврин!

Кингсли Коман футбол тенден­ция­ларини бузиб ташламоқда. «Бавария»нинг франциялик вингери Кингсли Коман ЧЛ финалида ягона голга муаллифлик қилиб, Мюнхен клуби музейидаги «шалпангқулоқ» кубоклар сони 6тага етишини таъминлади. Диққатга сазовор факт: Коман июнь ойида 24 ёшга тўлди ва Лиссабонда фаолиятидаги 20-жамоавий совринни расмийлаштирди.

Кингсли Коман коллекциясидаги жамоавий совринлар тақсимоти:

***        12та - «Бавария» билан, ***    4та - «ПСЖ» билан, ***4та - «Ювентус» билан

 

Ҳар мавсум 2,5та соврин!

Яна бир бора диққат қилинг: 24 ёшгача 20та соврин! Бу катталар футболидаги фаолияти давомида ҳар йили ўртача ҳисобда 2,5та соврин ютганини англатади. Таққослаш учун айтсак, амалдаги футболчилар орасида соврин ютиш тезлиги бўйича францияликка биргина Дани Алвеш нисбатан яқинроқ. Бразилиялик 37 ёшли ҳимоячи ҳисобида жами 40та соврин бор. Демакки, у ҳар мавсум ўртача ҳисобда 2,1та соврин расмийлаштирган. Дейлик, Команнинг клубдоши Роберт Левандовскида ҳам 20та соврин бор. Фарқи шуки, польшалик голеадор ҳозир 32 ёшда ва у ўз хирмонини 14 мавсумда йиққан.

 

ҚанаҚасига шундай бўлди?

Шунчаки, Команнинг футболдаги йўли равон: у шу кунга қадар 3та мамлакатда ўйнади, фақат чемпионатларнинг чин «гегемон» клубида. 20та соврин тўплашга улгурганига бошқа изоҳ йўқ. Дейлик, Кингсли ҳаттоки, яримўсмирлик чоғи ҳам сов­ринсиз қолмаган, гарчи минимал даражада ўйин амалиёти олган бўлсада. Аниқроқ айтсак, Коман фаолиятини «ПСЖ»да бошлаб, 2 мавсум давомида Лига 1 доирасидаги атиги 3та учрашувда қатнашди, лекин асосийси, 4та совринга эга чиқди. Ке­йин «Ювентус» сафига қўшилиб, «А» серияда 2 мавсум оралиғида 15 мартача майдонга тушди ва коллекциясига яна 4та соврин қўшди. Хуллас, дастлабки 4 мавсумда номига ўйнаб, 8та соврин олди - идеал старт! Кингсли «Бавария» либосини кийганидан кейингина барқарор равишда майдонга туша бошлади. Мисол учун, Германиядаги дастлабки икки мавсумни ижара келишуви асосида ўтказиб, бу вақтда Бундеслиганинг ўзида 40тадан кўп ўйинда иштирок этди. Ҳозир ҳам Германия биринчилигида ҳар мавсум ўртача ҳисобда 20та ўйин маррасини забт этмоқда.

 

Коман фаолиятини ким бошқармоқда?

Кингслининг агенти - ўз отаси Кристиан. У турли йўналишларда ўғли билан мусобақалаша бошлаган пайт болакай атиги 13-14 ёшда бўлган. Катта Коман ҳар куни ишдан кейин ўғлини уйидан 70 километр узоқликда жойлашган машғулотлар базасига шахсан ўзи олиб борарди. Colossal Sports Management агентлиги шу йил февралда «Бавария» вакили билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида хабар тарқатди, аммо футболчининг отаси барчасини инкор этди: «Йўқ, ўғлимнинг фаолиятига фақат ўзим жавоб бераман, тўғри, Style Management компанияси орқали. Бошқа ҳеч ким Кингсли Коман номидан гапириш ёки музокара олиб ҳуқуқига эга эмас».

 

Команнинг ўзи фаолияти ҳақида нима дейди?

- Тўғриси, бунчалик кўп саёҳат қилишни режалаштирган эмасдим. Муҳими, айни пайт «Бавария»га яхши ўрнашиб олдим ва Мюнхендаги умумий ҳолатдан тўлиқ қаноатланяпман. Дарҳақиқат, энди бу ерда узоқ қолишим мумкинлигини тасаввур қиляпман (2019 йил).

- АПЛ мен учун жаҳондаги энг қизиқарли чемпионат. Катта футболдаги фаолиятим энди-энди бошланмоқда ва олдинда нималар кутаётганини билиш имконсиз. Англия - ҳар бир футболчи кўнглига мос мамлакат (2016 йил).

Демак, Коман қачондир чиндан ҳам, АПЛга йўл олишга қарор қилса, энг совриндор ва «гегемон» клубни танлашини ҳозирдан тахмин қилиш мумкин...

 

Айтганча...

«Бавария»нинг ЧЛ финалига берган «заявка»сида 5 нафар франциялик бор эди. Эътиборлиси, Франция вакили «ПСЖ» ҳам ҳал қилувчи ўйин қайдномасига айнан 5 нафар маҳаллий футболчини киритди. «ПСЖ» улардан Килиан Мбаппе ва Преснель Кимпембени бошланғич таркибда майдонга туширди (ҳар иккиси тўлиқ вақт ҳаракатланди), «Бавария» таркибида эса, Коман майдонга тушди ва ягона голни уриб, 68-дақиқада ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Захирадан майдонга тушган францияликлар - Левен Курзава («ПСЖ»), Корентин Толиссо («Бавария»). Бунга жавобан «ПСЖ» икки нафар германиялик футболчи хизматига таянди, яна немис мураббийи билимига ҳам. Шунингдек, Эрик Максим Чупо-Мотинг ҳам Германия паспортига эга (иккинчи фуқаролик).

Финалда яна испаниялик футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилишди: 7 нафар (4 нафари «ПСЖ» ва 3 нафари «Бавария»да).

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz