Қайднома

Қидирув

Галактик устунлик ёхуд Европа Лигаси фақат Испания клубларники-ми?

Галактик устунлик ёхуд Европа Лигаси фақат Испания клубларники-ми?

  05.09.2020 05:45
  0
  311
Галактик устунлик ёхуд Европа Лигаси фақат Испания клубларники-ми?

Янги асрда ЕЛ мавсумларидан тенг ярмида Испания клублари ғалаба қозонди - ажойиб статистика. «Севилья» - турнирнинг амалдаги ғолиби ва рекорд­чиси. Андалусия клуби музейидаги узунчоқ кубоклар сони 6тага етди. Умуман, «Севилья» охирги 10 йил давомида 4-марта еврокубок соҳибига айланди: 3тасини Унаи Эмери бошқарувида қўлга киритганди, бунисини Хулен Лопетеги таъминлади.

Умуман олганда, охирги 10 йилга қарасак, Европа лигасида Испания клублари тотал устунликка эришмоқда:

*** 10та мавсумдан 6тасида ғалаба: «Севилья» 4 марта, «Атлетико» 2 марта шоҳсупага кўтарилди.

*** 10та мавсумдан 5тасида испаниялик мураббийлар билан ғалаба: Унаи Эмери 3 марта, Рафаэль Бенитес ва Хулен Лопетеги бир мартадан шоҳсупага кўтарилишди.

*** ЕЛ-2011|2012 финали соф испанча кўриниш олди: Бильбаонинг «Атлетик» клуби «Атлетико»га ютқазди.

Янги асрнинг биринчи 10 йиллигида ҳам турнирда айнан Испания клублари «гегемон»лик қилишганди, гарчи мамлакатлар бўйича ғолиблар хилма-хилроқ кўриниш олган бўлсада:

*** 10та мавсумдан 4тасида ғалаба: «Севилья» 2 марта, «Валенсия» ва «Атлетико» 1 мартадан шоҳсупага кўтарилди. Бу ғалабаларнинг барчасини испаниялик мутахассислар таъминлашди.

*** 2001 йили «Депортиво» финалга чиқиб, «Ливерпул»га 4:5 ҳисобида ютқазди, яна 6 йилдан кейин «Эс­паньол» ҳам ҳал қилувчи баҳсда қатнашди.

*** «Атлетико» - ЕЛнинг биринчи ғолиби. Турнир мавсум-2009|2010гача УЕФА кубоги номи остида ўтказилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz