Қайднома

Қидирув

Лионель Месси: “Мен доим клубни ўзимдан устун кўрганман”

Лионель Месси: “Мен доим клубни ўзимдан устун кўрганман”

  05.09.2020 06:00
  0
  341
Лионель Месси: “Мен доим клубни ўзимдан устун кўрганман”

Аввалроқ хабар берганимиздек, куни кеча узоқ давом этган музокаралар ва шов-шувлар нихоясига етиб “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси яна бир йил клубда қоладиган бўлди ҳамда бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди.

 “Мен доим клубни ўзимдан устун кўрганман. "Барса"дан кўп марта кетишим мумкин бўлган. Пуллар? Ҳар йили "Барса"дан кетишим ва "Барса"даги маошимдан ҳам кўпроқ топишим мумкин эди. Мен доим бу ер менинг уйим, деб айтганман. Бу ердан бошқа жойда ҳам ўзимни яхши ҳис қилишим мумкинлигини тасаввур қилишим қийин. Ўзгаришлар, янги мақсақлар кераклигини ҳис қилгандим.

Мен "Барса"да ўйнашда давом этаман ва кетиш хоҳишим кучли бўлгани ўйинимга умуман таъсир ўтказмайди. Максимум ўйинимни кўрсатаман.

Мен доим ютишни истайман. Доим рақобатдош бўлишни хоҳлайман, ютқазишни ёқтирмайман. Мен доим клуб учун яхши бўлишини, футболчилар ва ўзим учун яхши бўлишини хоҳлаганман.

Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун керакли қўллаб-қувватлаш амалга оширилмагани ҳақида гапирдим. Аслида, ҳозир ҳам нима бўлаётганини билмайман. Янги мураббий келди, ўзининг янги ғоялари билан келгани аниқ.

Бу яхши, лекин жамоа унинг ғояларини қандай қабул қилади, бу ўзгаришлар энг юқори савияда курашишимизга ёрдам бера оладими, шуни кўриб чиқишимиз керак. Нима дейишим мумкин, мен қоламан ва "Барселона" учун бор кучимни ишга соламан.

Мен клуб раҳбариятига, президентга кетмоқчи эканлигимни айтдим. Буни йил давомида айтиб келдим. Мен четга чиқиш вақти келди, деб ҳисобладим.

Жамоага ёшроқ футболчилар кераклиги, янги футболчилар кераклигига ишончим комил эди. Мен "Барселона"даги фаолиятим охирига етиб келди, деб ҳисоблагандим. Бу қарорга келганимдан ўзим ҳам хафа эдим, ахир доим шу ерда фаолиятимни якунлаш ҳақида гапирганман.

Оғир йил бўлди. Машғулотларда, ўйинлар ва кийим алмаштириш хонасида менга осон бўлмади. Ҳаммаси жуда қийинлашиб кетди, шундай вақт бўлди, ҳатто бошқа мақсадларни қидириш ҳақида ўйлаб қолдим.

"Бавария" билан ўйиндан кейин шундай бўлгани йўқ. Бу қарорни узоқ вақт ўйлаб юрдим.

Мен бу ҳақда президентга айтдим, у эса доим ҳар мавсум якунида ўз келажагим борасида қарор қабул қилишим мумкинлиги айтарди. Аммо у сўзида турмади.


Манба: FUTBOL TV


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz