Қайднома

Қидирув

Магуайр терма жамоага қайтариладими? Саутгейт жавоб берди.

Магуайр терма жамоага қайтариладими? Саутгейт жавоб берди.

  05.09.2020 15:24
  0
  329
Магуайр терма жамоага қайтариладими? Саутгейт жавоб берди.

 Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарри Саутгейт “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Гарри Магуайр иши бўйича  фикр билдирди.

27 ёшли англиялик ҳимоячи Греция суди томонидан безорилик қилганликда айблангач,  бош мураббий Магуайрни Миллатлар лигаси ўйинларидан четлатган эди. Кейинчалик, футболчининг ҳуқуқшунослари апелляция бериб, Магуайрга белгиланган 21 ойлик шартли қамоқ жазоси бекор қилиниб,  кўп бўлмаган миқдордаги жарима тўлови билан алмаштирилганди.
 
«Гаррига қўнғироқ қилишдан уяламанми? Йўқ, албатта. Энди, бу иш қанчалик қийин бўлганлигини ва ҳаммаси ҳам биз ўйлаганчалик эмаслигини барча билади. Бундай пайтда футболчини қўллаб-қувватлаш шарт эканлигини яхши тушуниб тургандим, аммо жиноий ишнинг кўриб чиқилишигача тезроқ қарор қабул қилишим шарт эди. Гарри миллий жамоанинг Миллатлар лигаси доирасидаги икки ўйинини ўтказиб юборса-да, кейинги йиғинга албатта чақирилади. Ўтган икки ҳафта Гарри учун жуда оғир бўлди. У ҳозир ҳамма муаммолардан узоқлашиб, шунчаки яхши дам олиши керак. Магуайрни октябрь ойидаги ўйинларимизга чақириш режамда бор», - дея Англия терма жамоаси бош мураббийи сўзларини келтирмоқда The Guardian нашри.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz